06 апр 17:17
Янгиликлар
Хабиб Нурмагамодев билан катта интервью: Конор, бокс жанги ва бошқа масалалар ҳақида
Бу ерда чемпион билан катта интервью ташкил қилинди. Ушбу интервью давомида берилган жавоблар сиз учун қизиқ бўлишига ишонамиз.
Фаолиятингизнинг энг қийин даври
- Тўрт йилдан бери залдаман. Ҳозирда 30 ёшман. 26 ёшимдан бошлаб тўлиқ куч билан ҳаракат қилдим. Агар сенга омад 30 ёшда келган бўлса, демак шу ёш сен учун энг кучли давр ҳисобланади. Эркак киши учун жисмоний ҳолати энг зўр даври 29-31 ёш ҳисобланади. Мен тўлиқ куч билан ишлаш ўрнига уч йил давомида жароҳатларимни даволаш билан банд эдим. Рақибларим машғулот ўтказарди, мен шифохонада эдим. Бу фаолиятимдаги энг қийин давр бўлган.
Тўхташ вақти келганда сиз нима билан шуғулландингиз ва ўзингизни қандай тинчлантирар эдингиз?
-Мен ҳеч қачон тўхтамадим, шунчаки фаолиятим бироз секинлашди. Ҳаттоки, менда жароҳатлар ёки операциялар бўлганида ҳам, машғулот ўтказардим. Отам айтарди:«Сени қўлинг синган бўлса, оёғинг бор, танангни бошқа аъзолари бор, демак ишлашда давом эт». Мен жароҳатлар билан спорт залида ишлардим. Шундай пайтлар ҳам бўлдики, мен бел соҳамда жарроҳлик ўтказиб, бир неча ҳафта ётган бўлсам ҳам, дадам “бошинг борку, нимага залга чиқмадинг” деб таъкидларди.
Ўзгартириш имкони бўлганда, нимани ўзгартирардингиз?
-Бундай имконият йўқ ва бўлмайди ҳам. Лекин, шундай бўлса ҳам майли саволингизга жавоб бераман. Мен кўп вақтимни қайта тикланишга сарфладим. Авваллари ишларимни шошқалоқлик билан қилардим, бу эса хато эди. Ҳозирда эса ишларимни ўйлаб қиламан.
Сиз бокс қоидалари асосида жанг ўтказишингизга отангиз қандай фикрда эди?
-«Сен жинни бўлиб қолдингми? Нимага керак бокс»- деди. У мени бокс қоидалари асосида жанг ўтказишимга рози эмасди. Бундан ташқари, мен бокс қоидалари асосида жанг ўтказолмасдим. Сабаби, мени UFC билан яна иккита жанг учун шартномам бор. Улар менга рингга чиқишга йўл қўймайдилар.
Конор фаолиятини якунлагани ҳақидаги хабарга муносабатингиз.
-Унинг учун бу оддий ҳолат. Эртагаёқ мен қайтдим деб хабар қолдирса ажабланмайман. У бўлмаса UFC обрўси тушиб кетади, деб ўйлайди. У UFC билан жуда манфаатли шартнома учун шундай қилади. Бу унинг сиёсати. Мен уни тушунаман. У эридан аразлаган аёлларга ўхшайди.
Яқин орадаги режаларингиз.
-Мен сентябрда қайтишни хоҳламоқдаман. Лекин, буни иложи йўқ. Сабаби, оға-иниларим (Зубайра ва Абубакар)сиз жангларга қайтмайман. Мен уларсиз октагонга қайтмаслигимни айтганман. Улар менинг айбим билан жазоланишди. Улар қачон жангга қайтсалар, ўшанда мен ҳам қайтаман. Энг қизиғи UFCдагилар ваъдамдан воз кечишим учун менга пул таклиф қилишди.
Сиз сентябр ойида октагонга қайтасиз. Кейинги рақибингиз ким бўлади? Холлоэуй – Порье жанги ғолибига қарши жанг қиласизми?
-Менга қолса, Холлоэуй билан жанг қилиш қизиқ. У UFCда ғалаба қозониш бўйича(13 та ғалаба) рекордчи. Шунингдек, агар у Порье устидан ғалаба қозонса, икки вазн тоифасида чемпионга айланади. У менга нисбатан каттароқ, у билан бўладиган жанг аниқ қизиқ бўлади. Агар UFC билан келишувга эришсак, 7 сентябрда октагонга қайтишни кутмоқдаман.
Ислам Махачев Санкт-Петербургда жанг ўтказишини маълум қилдингиз. UFC томонидан сизга унинг бурчагида туришингизга рухсат беришадими?
-Менга бунга рухсат беришмайди. Лекин, мен унинг олдида бўламан. Исламнинг олдида отам, Хавьер Мендес ва Самир Магомедов бўлади. Ислам кучли жангчи. У UFCда дебют қилади, лекин унинг ҳисобида 13 та ғалаба ва бир мағлубият бор.
Конор яна сиз ҳақингизда бир неча ноўрин фикрлар билдирди. Бу асабингизга тегмаятдими?
-Эътибор берсангиз, у ҳар бир турнирдан сўнг ижтимоий тармоқда бир нечта кераксиз фикрлар қолдирмоқда. У хоҳлаганича ёзаверсин, мени у билан ишим йўқ. Мен у билан қафасда бўлдим, бу вақтда ҳеч нима демаганди. Мен унга хоҳлаганимча зарбалар бердим, у менга бир марта ҳам жавоб қайтармади. У мендан яна бир неча минг километр узоқда, шунга яна унинг оғзи очилиб қолди. Бу унинг қанчалик паст одамлигини исботидир.
Ким ғалаба қозонади Холлоуэй ёки Порье?
-Порье- ажойиб жангчи, лекин менимча ҳозирда Макснинг даври. Бу жангни мен кутябман, мен учун бу қарама-қаршилик жуда қизиқ. Сабаби, бу жанг ғолиби менинг рақибим бўлади.
Бу йил сизни бир марта октагонда кўрамизми?
-Мен сентябрда, кейин 30 ёки 31 декабрда жанг қилишни истардим. UFC билан келиша олсак, бу йил икки марта жанг ўтказмоқчиман.
Макгрегор билан реванш бўладими?
-Тўғрисини айтганда, Конор фаолиятини якунлашни эълон қилгунга қадар бу режамизда бор эди. Менга Конор июль ойида жанг ўтказади, сен эса сентябрда. Агар иккаламиз ғалаба қозонсак, унда йил охирида реванш бўлиши аниқ эди. Очиғини айтганда, менга ким билан жанг қилишнинг фарқи йўқ. Хоҳлашса Фергусон билан жанг ташкилаштришсин ёки Холлоуэй – Порье жанги ғолиби. Менга қафасда ким билан бўлиш аҳамиятсиз.
Ўзингизни ўрта вазнда синаб кўришни ўйлаганмисиз?
-Қизиқарли бўларди, лекин мен ҳозирча буни истамайман. Мен енгил вазн чемпиониман. Вазнимни ўзгартириш ниятим йўқ.
Укангиз, Абубакар Нурмагомедовни UFCда қачон кўрамиз?
-У аллақачон UFCда.
Асосий рақибингиз Фергюсоннинг катта муаммолари бор. Сизнингча у ҳали-бери қайтмайдими?
-Унда психологик муаммолардан кўра кўпроқ оилавий муаммолари бор. Унинг аёли полицияга ёзиб берди. Мен бировнинг оиласи ҳақида гапиришни ёқтирмайман. У соғ бўлишини тилайман. Тезроқ қайтишини хоҳлардим. ҳаммани ўзига яраша муаммолари бўлади, у ҳам тезроқ ўзига келиб, октагонга қайтади.
У билан жанг қилишни ҳали ҳам орзу қиласизми?
-Албатта. Бу энг кўп кутилётган жангку. UFC сўровнома ўтказганида, мухлислар мени Фергусон билан жанг қилишимни исташаётганликларини маълум қилганлар.
Фаолиятингизни қай тариқа якунласангиз, хурсанд бўласиз?
-Менимча, яна 2-3 та жанг ва тамом. Агар 30-0 бўлса, фаолиятимни омадли ўтди деб айтсам бўлади.
Хорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади
Фикрлар