UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0

04 янв 12:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Нурмагомедов: "Жамоамизда сўз эркинлиги йўқ"

Мураббийга сўзсиз бўйсуниш - ҳозирда ўғли Хабиб Нурмагомедов раҳбарлик қилаётган Абдулманап Нурмагомедов мактабининг асосий тамойилларидан биридир.

Бу ҳақда Дубайда бўлиб ўтган жаҳон спорт саммитида чиқиш қилган енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, Шон-шараф зали аъзоси Хабиб Нурмагомедов маълум қилди.

"Биз залга келиб, машғулотларни бошлаганимизда, ҳамма буни билади - ҳеч қандай сўз эркинлиги йўқ. Ҳа, худди шундай, жамоамизда сўз эркинлиги йўқ. Бизда кичиклар доим ноҳақ бўлади ва каттага қулоқ солади. Агар мен мураббий бўлсам, ҳамма айтганимни қилади. Ёки шундай, ёки ҳеч қандай - 50 га 50. Мен уларни яхшигина рағбатлантиришга ҳаракат қиламан. Деярли ҳар бир ташкилотда кўрсатаётган натижаларимизга қарайдиган бўлсак, бизда ҳозир чемпионлар ва дунёнинг энг яхши жангчилари бор. Биз энг яхши жамоамиз ва мен жуда бахтлиман. Бу мен ўз ишимни яхши бажараётганимни англатади", - деди Нурмагомедов.

Хабиб Нурмагомедовнинг навбатдаги мураббийлик синови 24 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 324 турнирида унинг қариндоши ва шогирди Умар Нурмагомедов бразилиялик Дэйвесон Фигередога қарши октагонга чиқади. 7 февраль куни Дубайда бўлиб ўтадиган PFL турнирида эса Усман Нурмагомедов британиялик Алфи Дэвисга қарши енгил вазнда чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг