10 авг 08:57
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб Нурмагомедов: Жангга 11 ҳафта қолди (ФОТО)
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ўзининг Инстаграм саҳифасида сурат ва унинг остида изоҳ қолдирди.
Ушбу суратда Хабибнинг амакиваччаси Абубакар билан жисмоний тайёргарликка қаратилган машғулотдан кейинги хордиқ чиқараётган пайти акс этган.
"Жангга 11 ҳафта қолди. Ҳаммаси режа асосида кетмоқда. UFC 254 турнирида кўришамиз", — дея сурат остида изоҳ қолдирган Хабиб.
Эслатиб ўтамиз, UFC 254 турнири Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да бўлиб ўтади. Марказий жангда Нурмагомедов вақтинчалик чемпион, америкалик Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади.
Ҳавола :
Фикрлар