UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

23 июн 10:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Нурмагомедов: Кузда камар ҳимояси учун қайтаман

Теглар :  ММАUFCХабиб
Енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов машғулот жараёни ва режалари хусусида интервью берди.

"Машғулотлар ҳар куни икки маҳалдан ўтказиляпти. Масалан, бугун эрталаб соат 7 да машғулот ўтказдим. Ҳозир соат 21 ва мен кечки машғулотдаман. Отам менинг ҳамиша яхши формада бўлишимни истаган. Аниқ биламанки, уни деб машғулотларни қолдирсам, мендан яхшигина хафа бўлади. Бунга юз фоиз ишончим комил. 

Шу сабабдан ҳам отамни кўргани борганимда, унга машғулотдан келяпман, деб айтяпман. Бу гапларни эшитган отамнинг юзида кулгу пайдо бўляпти. Машғулотдан стрессдан халос бўлишимга ёрдам бермоқда. 

Нимага тайёргарлик кўряпман? Мен бутун умр шуғулланиб келганман. Отам айтганидек, тайёрланган отга ҳамиша мусобақа топилган. Ўйлайманки, кузда қайтаман ва чемпионлик камаримни ҳимоя қиламан", — деди Нурмагомедов. 

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов режа бўйича сентябрь ойида расмий даъвогар, америкалик Жастин Гэтжидан чемпионлик камарини ҳимоя қилиши керак.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг