28 мар 09:56
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб Нурмагомедов: Мен UFCдан жангни Рамазондан бир ой олдин белгилашни сўрагандим
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов UFC президенти Дана Уайтга айблов қўйди.
Россиялик чемпион Дана Уайтдан ўз жангини Рамазон рўзаси киришидан камида бир ой олдин белгилашини сўраган экан.
"Мен уларга жанг санасини Рамазондан камида бир ой олдин исталган вақтга белгилашлари мумкинлигини айтган эдим. Ҳа, улар менга сўраган жангимни ташкил қилиб беришди. Лекин Рамазондан бир ой эмас, бир ҳафта олдин. Билмадим, агар мен сўраган муддатга белгилашганида ҳозир жанг ўтиб кетган бўлармиди?", - дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтирмоқда ESPN.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедовнинг америкалик Тони Фергюсондан чемпионлик ҳимоя жанги 18 апрель куни ўтказилиши керак. Лекин айни пайтда жангнинг қаерда ўтказилиши маълум эмас.
Ҳавола :
Фикрлар