10 май 17:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб Нурмагомедов: Ўқ отилмасидан йиқилмайман!
Енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов бугунги жангда ғалаба қозонган Жастин Гэтжининг фикрига муносабат билдирди.
Тони Фергюсонни техник нокаутга учратган Гэтжи вақтинчалик UFC чемпионлигини қўлга киритгач, уни отиб юборганди. Буни у ўзига ҳақиқий чемпионлик камари кераклиги билан изоҳлаганди.
"Бизнинг вазнда ҳамиша оч шерлар бўлган. Бироз хотиржамликка берилдингми, бўлди, сени ғажиб ташлашади. Бири кетиб, иккинчиси келади. Бу ерда ҳайрон қоладиган нарсанинг ўзи йўқ. Лекин мен ўқ ҳали отилмасидан йиқилмайман. Биз ҳали жанг қиламиз", - дея Твиттер саҳифасида хабар қолдирган Нурмагомедов.
Ҳавола :
Фикрлар