UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44Робиньонинг 18 ёшли ўғли "Женоа"га ўтмоқда 0 20:18UFC Fight Night 286 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 19:53Бобуржон Тагиев Mangu 5 турнирида жанг қилади. Рақиб маълум + ПОСТЕР 0 19:19UFC Fight Night 286 турнирининг барча натижалари: Ўнта финишли жанг, Нурмагомедовда нокаут 0 18:46“Ливерпуль” “Ноттингем” билан ўйин давомида икки маротаба ҳисобда ортда қола туриб, мағлубиятдан қутулиб қолди 0 18:03Ядонг - Нурмагомедов жангида кутилмаган нокаут қайд этилди 0 17:23UFC Шанхай турнирининг co-main event жангида чуқур нокаут кузатилди 0 15:49Пауло Коста Хамзат Чимаев билан чемпионлик жанги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди 0 15:17"Бунёдкор"ни уч нафар мураббийи тарк этди 0 14:51Гандбол. Ёшларимиз Эронга қарши Жаҳон чемпионати чиптаси учун паркетга чиқишди 0 14:26Нурмагомедов Царукянга "ответ" қилди: "У иккита жанг ўтказгунича, мен тўрт марта чемпионлик камаримни ҳимоя қилдим" 0 13:56Нурмагомедов Двалишвилига лақабини ўзгартиришни таклиф қилди 0 13:15ПСЖ катта миқдордаги жаримага тортилди 0 12:48"Хантер" Ишимбаев: "Хамзатга тайёргарлик кўргандим, Қурбонов ҳам жиддий рақиб" 0 12:14Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси бошланди 0

23 авг 07:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб омад тилаган Валиев UFCдаги дебют жангини ўтказди

Теглар :  UFCХабибВалиев
Айни дақиқаларда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтмоқда.

Оқшомнинг қизиқарли жангларидан бирида россиялик Тимур Валиев UFC промоушенидаги дебют жангини гуамлик Тревин Жонсга қарши ўтказди ва кутилмаганда техник нокаут билан мағлубиятга учради. Биринчи раундни юқори темпда ўтказган Тимур иккинчи беш дақиқаликда юз қисмига аниқ ва кучли зарба ўтказиб юборди ва бунинг натижасида рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди.     

Эътиборлиси, Жонс бу жангда иштирок этишини икки кун аввал билган эди. У коронавирус аниқланган Марк Штриглнинг ўрнини эгаллаганди. Бу Валиевнинг ММАдаги учинчи, UFCдаги биринчи мағлубияти бўлди. Ўн олтита жангда ғалаба қозонган. 30 ёшли Жонс учун ҳам бу UFC ташкилотидаги биринчи жанг эди. Унинг ММАдаги натижаси 13 ғалаба ва 6 мағлубият. 

Эслатиб ўтамиз, кеча жанг олдидан енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ватандошига дебют жангда омад тилаган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг