UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01Ислам Махачев Камару Усман билан жанг ҳақида гапирди 0 09:38Нигина Абдураимова Қозоғистон турнирини ғалаба билан бошлади 0 09:16Федор Емельяненко "Bellator"нинг оғир вазн рейтингида кучли учликка кирди 0 08:54Погба уч ўйинга четлатилди 0 08:32"Бу фақат бошланиши". Ҳасанбойни мағлуб этган Сакен Бибосинов ўз фикрларини билдирди 1 08:10"M25 Nur-Sultan". Теннисчиларимиз яккалик беллашувларида ҳам муваффақиятли старт олишди 0 07:48Пётр Ян: "Стерлинг бутун дивизиондаги ҳаётни тўхтатиб қўйди" 0 07:26Ла Лига. "Барселона" яна Мадридда мағлуб бўлди 0 07:02Бугун жаҳон чемпионатида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади (жуфтликлар) 0 23:56AIBA атлетлар қўмитаси сайлови учун номзодларни эълон қилди, улар орасида Баҳодир Жалолов ҳам бор 1 23:37А Серия. "Ювентус" 90+5-дақиқада мағлуб бўлди 0 19:39Биласизми? Шоҳжаҳон Абдуллаев нокаутга учрагунга қадар олдинда бораётганди 3 19:12Белград. Қозоқларда илк мағлубият 3 18:38Эртага жаҳон чемпионатида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади (жуфтликлар) 1 18:16Белград. Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг аламли жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

21 сен 09:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб UFC енгил вазнлилар рейтингини танқид қилди

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов енгил вазн рейтингини танқид қилган қозоқ ММАчисининг фикрини қўллаб-қувватлади.

Хабибнинг фикрича, 70 килограммгача вазн тоифасидаги рейтинг кўриниши реалликдан узоқ. 

"Бу жангчилар рейтингда ўз ўринларида эмас, топ-15, топ-10. Хўш, Дариуш кучлилардан кимларни мағлуб этган? Очколар ҳисобига кўра ютган Мойзесни мен "бузиб" ташлагандим. Ҳа, у Фергюсонни мағлубиятга учратган. Лекин ҳаммага Тонининг бугунги ҳолати кундек равшан. Чемпион Оливейра Чендлер ва Фергюсондан устун келган. Айтмоқчи бўлганим, рейтингнинг тепасига жойлашиб олганлар кучли рақиблардан ўтишмаган. Шу сабабли ҳам рейтингнинг ҳозирги юқори ўринлардаги кўринишига эътирозим бор. Тепадагилар мағлубиятга учраб, рейтингдаги ўринларини йўқотиб қўйишдан қўрқишади", - деди қозоғистонлик Дамир Исмагулов.

"Дамир кўрсатаётган жанги билан рейтингнинг юқори ўринларида бўлишга ҳар томонлама ҳақли", - деди Нурмагомедов. 

Маълумот учун, собиқ M-1 Challenge чемпиони Дамир Исмагулов UFC промоушенида кетма-кет 4 та жангда ғалаба қозонди. Лекин ҳамон рейтингнинг Топ-15 жангчилари қаторига киритилмаган. Исмагулов навбатдаги жангини 30 октябрь куни Абу-Дабида UFC 267 турнири доирасида россиялик Магомед Мустафаевга қарши ўтказади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
21 сен 12:54:31
Mironsho Jabborov
Onasini emsn. Mayli Damir ozimizdan ekan lekin bu sportku tarozini pallasida turish kk. O'zi 15ta joy bolsa qaysi bringni tiqsin uyaqqa? Emishki, Beneil Dariush Moizesni qiyinchilik bn yutipti "Damir esa Moyzesni taqillatib tashlapti" e ksprush damir san bir dona jangingni taqqoslama bunga haqqing yoq. Khabibga besh ketmadim. Damir UFCda endi 4ta jang qllib oson raqiblani yutdi. Mayli gap yoq rekordi 20-1 ekan lekin ikta eeeeski jangni taqqoslayapti oxrgi janglaringni gapiiir. Dariush UFCda 8ta ketma ket galaba qildi qandayiga topga kirmasin?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг