UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Фабрицио Романо Карим Бенземанинг келажаги ҳақида инсайд эълон қилди 0 12:08Жокович 20 йилда илк бор "Катта Дубулға" турнири стартидаёқ мағлуб бўлди 0 11:42Жастин Гэтжи: "Иккала қўлим ҳам Топурия билан бўлган жангдан кейин ҳалиям оғрияпти" 0 11:15Муҳаммад Мокаев ACBJJ Лигаси камари учун жанг қилди 0 10:43Бруну Фернандеш Роналдуга етиб олди 0 10:16Конор қўлқопсиз жангларга (bare-knuckle) ўтишни режалаштиряпти 0 09:47Lausanne Grand Slam 2026. Терма жамоамиз 5 та медаль билан 77 давлат орасида нечанчи бўлди? ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:24Мозес Итаума нокаутли мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 08:59"Башакшеҳир" ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалабани қўлдан чиқарди, Шомуродов яна гол урди 0 08:28Забит Магомедшарипов етти йиллик танаффусдан сўнг илк ғалабасини қўлга киритди 0 08:01US Open 2026. Камилла Раҳимова илк даврада дунёнинг 29-ракеткасини таслим этди 0 20:18Таэквондочи қизларимиз Тайюан турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди 0 19:47"Милан" Леау "Галатасарой"га ўтганини эълон қилди 0 19:19Бухоро “Uzbekistan Judo Tour” ғолиб ва совриндорлари аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:53Рожер Федерер теннис шон-шуҳрат залига киритилди 0

03 апр 07:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб: UFC жанг манзилини айтсин, мен етиб бораман!

Россиялик аралаш қоидалар юлдузи Хабиб Нурмагомедов ҳали ҳамон Тони Фергюсонга қарши октагонга чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди.

UFC чемпиони кеча оқшом Инстаграм каналида жонли эфирга чиқди ва ўқувчилари саволларига жавоб берди. 

"Машғулотларни тўхтатганим йўқ. Ҳар куни шуғулланяпман. Эрталаб ва кечқурун уйимдаги залда машғулот ўтказяпман. Ҳозир мен UFCнинг энг катта, мағлубиятга учрамаган, муҳокама қилинмайдиган юлдузиман. Жангга 16 кун қолди. Лекин мен ҳалиям унинг ўтказилиш манзилини билмайман. Бу нопрофессионал ёндашув. 

Бир неча кун олдин Тони Фергюсоннинг ўзи ҳам жанг манзилини эълон қилишмаса, жанг шартномасига имзо чекмаслигини айтганди. Ҳа, у шундай деди. Аммо, бунга ҳеч ким эътибор бермади. Мен жанг қаерда бўлишини олдинроқ билишим шарт. Чунки, ўша жойга учиб бориш, иқлимига мослашиш керак.

Яхши, UFC ҳозир жанг манзилини айтсин, мен йўлини қилиб Россиядан чиқиб кетаман. Бунга юз фоиз кафолат бераман. Мен ҳар куни бу ҳақида Дана Уайтга айтардим. Лекин савол ва мурожаатларим жавобсиз қоларди", - деди Нурмагомедов. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
03 апр 13:42:52
Elmurod
Habib
   
03 апр 09:34:26
Tohirxon90
MOLODES
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг