08 сен 08:05
Янгиликлар
Хабиб вазн тоифасидан қатъий назар энг кучли UFC жангчисини айтди, у - Кормье эмас!
"Шахсий қарашларимга таянган ҳолда биринчи ўринга ярим оғир вазнда жаҳон чемпиони Жон Жонсни қўяман. У ўз камарини тўққиз маротаба ҳимоя қилди. Боз устига у мағлубият нималигини билмай келмоқда. Тўғри, унда мағлубият бор, лекин ўшанда уни дисквалификация қилишган эди.
Жонс номдор ва афсонавий жангчиларни мағлуб этган. Кўпчилик сўнгги икки йилда унинг фаолиятида пасайиш бўлганини, ҳатто ғалаба билан якунланган 2-3 та жангида ютқазганини айтмоқда. Лекин мен умумий қилиб олганда уни биринчи ўринга қўяман. Бежизга у P4P рейтингида пешқадамлик қилмаяпти", - деди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Жон Жонс фаолиятини оғир вазнда давом эттириш истагини билдирган ва шу сабабдан унинг ярим оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камари вакант, яъни эгасиз қолганди.
Фикрлар