09 апр 13:42
Янгиликлар
Гимнастика
Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе Тошкентга келди
10-12-апрель кунлари Тошкент бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади.
Бугун тонгда ушбу мусобақанинг фахрий меҳмони, Халқаро гимнастика федерацияси Президенти Моринари Ватанабе Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келди.
Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти кутиб олди.



Ҳавола :
Манба : olympic.uz
Фикрлар