UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0 11:13"Рекордим 14-0. UFC'га ўтиш вақти келди, шекилли" - Хотамбек Бойназаров 0 10:39Гэтжи Конор Макгрегор билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 10:13Гусковнинг мураббийи кейинги рақиб ким деган саволга жавоб берди 0 09:4119 ёшли Ямаль "Барселона"нинг 91 йил сақланиб турган рекордини янгилади 0 09:08Шу ҳафта Нурсултон билан бир оқшом жанг қиладиган Хукер Нурмагомедовни UFC`да синаб кўришга тайёр 0 08:37Пратес Ислам Махачевни нокаут эвазига мағлуб этмоқчи 0 08:06US Open 2026. Биринчи ракеткамиз ҳам ғалаба билан бошлади 0 21:06Лео Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 20:28Чимаев октагонга қайтишга тайёр! У ким билан жанг қилмоқчи эканини айтди 0 19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0

18 дек 12:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Халқаро мусобақада ғолиб бўлган сурхон боксчиси муносиб кутиб олинди

Жорий йилнинг 10-15 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск шаҳрида нефт қазиб чиқарувчи мамлакатлар боксчилари ўртасида халқаро мусобақа ташкил этилди.

Меҳнат Қаҳрамони Фармон Қурбон ўғли Салмонов хотирасига бағишланган мазкур "Нефт қазиб чиқарувчи мамлакатлар кубоги" турнирида 23 мамлакатдан ташриф буюрган ринг усталари иштирок этишди.

Беллашувларда иштирок этган чарм қўлқоп усталаримиз мусобақа якунига кўра, 2 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 2 та бронза медалларини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди.

Эътиборлиси, ушбу нуфузли мусобақада 57 кг вазн тоифасида иштирок этган Термиз ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб интернати битирувчиси Каттакулов Фазлиддин Зафар ўғли барча рақибларини енгган ҳолда олтин медалини қўлга киритди.

17 декабрь куни чемпион боксчимиз Термиз ИОЗМИ жамоаси ва ўқувчилари томонидан Сурхондарёда катта хурсандчилик билан кутиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, турнирда қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

-57 кг: Фазлиддин Каттақулов (олтин)

+91 кг: Лазизбек Муллажонов (олтин)

-75 кг: Абу Нуранов (кумуш)

-91 кг: Жамшид Абдуллаев (кумуш)

-63 кг: Алиёр Норалиев (бронза)

-81 кг: Шоҳрух Рустамов (бронза).

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 дек 17:34:18
Сурхон Барлос
яша жигит
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг