UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Фёдор Емельяненко: "Дана Уайт фаолиятимни бўғиб қўймоқчи эди" 0 17:05"Менинг камаримни олиб қўйишди". Чимаев Стрикланд билан жангдаги мағлубиятини яна тан олмади 0 16:38III Ёшлар Олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон делегацияси таркиби эълон қилинди 0 15:56"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди 0 15:19Guangzhou Open. Тимофеева рейтингда 405-поғонада бораётган 16 яшар қизчага ютқазди 0 14:45Арман Царукян турнирнинг асосий жанги иштирокчиси бўлади + ПОСТЕР 0 14:04Мэтт Браун: "UFC Махачевга зарба бермоқчи" 0 13:27ОФК “Нефтчи” футболчисини икки ўйинга четлатди ва жаримага тортди 0 12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0

14 сен 13:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди

БАА шарафини ҳимоя қилаётган Хамзат Чимаев Арман Царукян, Мовсар Евлоев ва Пётр Ян иштирокидаги бўлажак жанглар ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Борз"нинг фикрича, Царукян 19 сентябрь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 331 турнирида бразилиялик Маурисио Руффи билан бўладиган жангда ҳеч қандай муаммога дуч келмайди.

"Руффи – топ даражадаги жангчи, яхши рақиб, UFC`даги энг яхши зарбачилардан бири. Ўйлайманки, агар Арман ҳам тик (стойка) ҳолатда, ҳам партерда ишласа, унда умуман муаммо бўлмайди. Арман ва Руффининг кураш ҳамда грепплинг даражаси мутлақо турлича. Стойкада Руффи жуда яхши, лекин Арман ҳам стойкада ёмон эмас. Арман ўзини стойкада жуда яхши ҳис қилади", – деди россиялик жангчи Адам Зубараевга берган интервьюсида.

Шунингдек, Чимаев 24 октябр куни Абу-Дабида бўлиб ўтадиган UFC 333 турнирида унинг ватандоши Мовсар Евлоев ярим енгил вазн тоифасида австралиялик Александр Волкановскидан чемпионлик камарини тортиб олишига ишончи комил.

"Ростини айтсам, Волкановский осон рақиб эмас, кучли ва тажрибали. Кўплаб беш раундлик жанглар ўтказган. Лекин менимча, ҳозир Мовсарнинг вақти келди, чунки у айни чўққида, оч ва бу лаҳзани узоқ кутди. Мен биринчи марта камар учун жанг қилганда қандай ҳис бўлишини биламан – бу бошқача мотивация ва тарих яратиш имконияти. Доғистонда UFC чемпионлари бўлган, Чеченистонда ҳам, энди эса Ингушетияга ҳам навбат келди. Ҳаммаси қандай бўлишини билмайман, лекин Мовсар уни муддатидан олдин мағлуб этишига умид қиламан. Титулгача муддатидан олдин ғалабаларсиз етиб бориш яхши, лекин камар учун бўладиган жангни муддатидан олдин якунлаш керак", – дея қўшимча қилди UFC собиқ чемпиони.

Петр Ян ва Мераб Двалишвили ўртасидаги трилогиянинг якуний жанги ҳақида гап кетганда, унда россиялик жангчи енгил вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Чимаев Абу-Дабидаги рақамли турнирнинг иккинчи асосий воқеаси мақомига эга бўлган ушбу қарама-қаршилик ғолибини аниқ айта олмади.

"Ҳозир ҳисоб 1:1 ва бу жанг масалани ҳал қилади. Ростини айтсам, бу вазнни унчалик кузатмайман. Бунгача уларнинг жангларини тўлиқ кўрмаганман, фақат парчаларни кўрганман, лекин услуб жиҳатидан Пётрнинг қандай жанг қилиши менга ёқади. Мераб чидамли йигит, характерли, Пётр эса чаққон, тез – чиройли жанг қилади, ҳаммаси аниқ. Лекин билмайман – ғолибни айтишга қийналаман", - дея сўзига якун ясади Чимаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг