UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Жаҳон тожи учун матч. Жавоҳир Синдаров илк партияни якунлади 0 19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0

20 авг 08:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев илк чемпионлик ҳимоя жанги учун рақиб танлади

Ўрта вазнда янги UFC чемпиони Хамзат Чимаев камарининг илк ҳимоя жангида кимга қарши октагонга чиқмоқчи эканини эълон қилди.

Хамзат рақиб сифатида нидерландиялик Ренье де Риддерни танлади. Ренье ўрта вазн тоифаси рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. 

"РДР", – дея рақиб исм-шарифининг бош ҳафрларини ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган Чимаев. 

Аввалроқ, Ренье де Риддер 25 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтказиладиган UFC 321 турнирида янги чемпионга қарши октагонга чиқиш истагида "вызов" ташлаган эди. 

"Мен 100 фоизга Абу-Дабида жанг қилишга тайёрман. Ишончим комил, у учун яхшигина бош оғриғи бўламан. Албатта, ўзим учун ҳам жангнинг қандай ўтиши қизиқ туюляпти. Агар мени партерга туширса – бу ажойиб иш бўларди. Мабодо мен уни партерга тушира олсам, бу ҳам яхши янгилик. Тик турган ҳолда жанг ўтказсак ҳам бу яхшилик аломати. Ўйлайманки, бу ўзимни кўрсатиш учун ажойиб имконият ва ундан максимал даражада фойдаланиб қоламан", – деганди "Нидерландиялик рицарь" Submission Radio радиосига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Ренье де Риддер шу йилнинг июль ойида UFC`даги кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритганди. У муросасиз жангда тажрибали Роберт Уиттакерни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг