19 авг 13:13
Янгиликлар
Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?"
"Нимани кутяпмиз? Мен жанг қилмоқчиман, Дана Уайт", – деб ёзди "Борз" ижтимоий тармоқдаги саҳифасида дунёнинг энг кучли лигаси президентига мурожаат қилиб.
Жорий йилнинг май ойида шу пайтгача мағлубият нималигини билмаган россиялик аралаш яккакураш устаси чемпионлик камари учун Шон Стриклендга қарши жанг қилиб, ҳакамларнинг баҳсли қарори билан америкалик рақибига имкониятни бой берган ва чемпионлик унвонидан айрилганди.
Жангдан сўнг Чимаев зудлик билан реванш кутаётганини билдирган, бироқ Стрикленд елкасидаги жароҳати туфайли жорий йилнинг декабрь ойигача октагонга қайта олмаслигини айтганди.
Хамзат Чимаев 5 сентябрь куни Москвада бўлиб ўтадиган RAF турнирида рақобатга қайтади. Турнирнинг марказий жангида у UFC`нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Тайрон Вудлига қарши кураш бўйича баҳс олиб боради.

Фикрлар