UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

06 окт 07:42
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Спорт курашларида режалар муҳокама қилинди

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ҳамда Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик режалари бўйича тақдимотлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур тадбир доирасида бугун Ўзбекистон Спорт курашлари ассоциациясининг тайёргарлик режаси муҳокама қилинди.

ZOOM платформасида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва бошқа мутасаддилар иштирок этди. Тақдимотни Ассоциация бош котиби Шуҳрат Мамадалиев олиб борди.

"Бутун дунёга катта ташвиш келтирган коронавирус пандемияси спортни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бунинг натижасида барча мусобақалар, шу жумладан Токио-2020 Олимпиадаси ҳам бир йилга кечиктирилди. Шунга қарамай, спорт кураши вакилларимиз бир зумга ҳам тайёргарликни сусайтиришмади. Уй шароитида бўлса-да, мураббийлар томонидан ишлаб чиқилган режа асосида машғулотларни олиб боришди. Карантин қоидалари юмшатилганидан кейин эса бошқа спорт турлари қатори курашчиларимиз ҳам машғулот залларига қайтишди. Бугунги кунда ўсмир ва ёшларимиз Тошкент вилоятининнг Чимён тоғларида, катталар терма жамоамиз эса пойтахтда ўқув-машғулот йиғинига киришган. Ҳозир бор эътиборимиз Олимпия ўйинларининг лицензион мусобақаларига қаратилган. Барча вазн тоифаларида йўлланмаларни қўлга киритишимиз шарт. Шунингдек, параллел равишда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёргарлик кетаяпти. Бизда селекция ишлари натижасида захира кучли шаклланган. Ёшларимизнинг халқаро аренада кўрсатаётган натижаси фикримга исбот бўла олади. Эркин, юнон-рим ва аёллар кураши терма жамоаларимизнинг ички захираси ҳақида илиқ фикр билдира оламан. Ишлашда, янги марразаларни забт этишда давом этамиз", - деди Мамадалиев.

Тадбир якунида МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа мутасаддилар тақдимот юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг