14 апр 09:53
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хайме Мунгиа чемпионлик камарини ҳимоя қилди
Ҳозиргина Мексикада профессионал бокс кечаси ўз ниҳоясига етди.
Оқшомнинг марказий жангида биринчи ўрта вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони Хайме Мунгиа рингга кўтарилди. Мексикалик 22 ёшли Хайменинг рақиби ирландиялик 34 ёшли Дэннис Хоган бўлди.
Мураккаб ва қийин кечган 12 раундлик жанг якунида Мунгиа ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозониб, чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. Ҳакамлардан бири жанг 114-114 ҳисобидаги дуранг билан тугаганини эътироф этди. Қолган икки ҳакам 115-113 ва 116-112 ҳисобидаги ғалабани чемпионга тақдим этишди.
Ҳавола :
Фикрлар