08 окт 12:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти
Проф бокснинг супер ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши чемпиони Хайме Мунгия ўз камарини ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевдан ҳимоя қилиши керак.
Бироқ, Хайме Мунгия жамоаси Бектемир Мелиқўзиевга кутиб туриш учун пул таклиф қилиб, аввал Кейбер Гонсалесга қарши жанг ўтказишини режалаштирмоқда.
Мелиқўзиев эса бунга жавобан қоидаларни ҳурмат қилиш кераклигини, ҳатто текинга жанг қилишга тайёр эканини билдирган.
WBA 21 сентябрь куни Мунгия – Мелиқўзиев жангини ўтказиш бўйича буйруқ берган ва томонларга келишувга эришиш учун 21 октабргача муддат берган эди. Агарда белгиланган муддатларда келишувга эришилмаса жанг ўтказиш хуқуқини сотиб олиш учун савдо санаси белгиланади.
Ҳавола :
Манба : Boxer TV
Фикрлар