UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов ва Лазизбек Мулложонов жанг қилган Тошкентдаги бокс оқшомининг барча натижалари битта саҳифада 0 23:20Шаҳрам Ғиёсовнинг рус боксчиси Марк Урвановга қарши жанги якунланди 0 22:54Ўзбекистон МТЖ Салоҳ бошчилигидаги Мисрни енгиб, Al Ain Cup финалига йўл олди 0 22:47Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди 0 22:19Лазизбек Мулложонов Тошкентда нигериялик боксчига қарши рингга чиқди 0 21:36Барча жанглар кучида! UFC 322 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимидан ўтишди 0 21:26Нурислом Исмоилов мағлубиятсиз сериясини давом эттириб, камарни қўлга киритди! 0 21:18Ислом бирдамлиги ўйинлари: Ўзбекистон ҳисобида навбатдаги медал 0 20:54Кўпчилик кутган Аълохон Абдуллаев — Суҳроб Қаюмов жанги тўлиқ давом этди 0 20:20Собиқ жаҳон чемпиони Ражаб Бутаев Тошкентда рингга кўтарилди 0 19:35Миллий антидопинг агентлиги Мулложонов билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирди 0 19:08Тасдиқланди: Лазизбек Мулложонов допинг сабаб 3 йилга дисквалификация қилинди 0 18:30Профессионал бокс қироллари — Усик ва Кроуфорд Тошкентда учрашишди (ВИДЕО) 0 18:09Жейк Пол - Энтони Жошуа жанги расман эълон қилинди 0 17:48Махачев: "Камаримни ҳеч кимга бермайман. Иккинчисини олишни хоҳлаяпман" 0

10 май 09:01
Янгиликлар

Футбол

Хиддинк "Барселона"нинг ғалабаси ҳақида: “Илк бор ўйин келишилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолгандим”

Голландиялик таниқли мутахассис Гуус Хиддинк фаолияти давомида фақат бир ҳолатда футболнинг ҳалоллигига шубҳа билан қараган.

2008/2009 йилги Чемпионлар лигаси баҳслари ярим финалида Хиддинк бошқарувидаги “Челси” ўз майдонида “Барселона” билан куч синашган. Учрашув мобанийди бош ҳакам Том Хеннинг Эверебе бир қатор баҳсли вазиятларда каталонияликлар фойдасига қарор чиқарган. Норвегиялик ҳакам камида икки марта “Барселона” дарвозасига пеналти белгилаши мумкин бўлган ҳолатда ҳуштак чалишни лозим топмаган. Ўша беллашув футбол тарихига энг мунозарали баҳс сифатида кирган ва лондонликлар устози Гуус Хиддинк ўз фаолияти давомида илк марта футболнинг ҳалоллигига шубҳа билан қараган.

“Ҳакам мени ҳайратга солганди. У бунгача кўп ўйинларни маҳорат билан бошқариб келаётганди. Бу мен кўрган ўйинлар орасида энг ёмон ҳакамлик бўлганми? Ўйлашимча, ҳа. Бу ўйиндан кейин мен фаолиятимда илк бор мазкур ўйин келишилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолганман”, дея Хиддинкнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TalkSport.

Ушбу беллашув якунига кўра, “Барселона” 93-дақиқада гол киритиб, турнир финалига йўлланма олган ва финалда “Манчестер Юнайтед”ни таслим этиб, бош совринни қўлга киритган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 май 20:57:55
.Sherzod.
Janob xidding haqiqiy sotilgan o'yinlar 2002 yil jaxon chempionatida sizni boshchiligizdegi janubiy Koreya terma jamoasi ishtirokidagi o"yinlarda bolgandi .
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг