UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Биринчи ракеткамиз Хитой турниридаги юришини бошлади 0 18:24Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири"ни мағлубиятсиз якунлади 0 18:03Ламин Ямаль ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг: "Эркак киши сўзида туради" 0 17:42Жавоҳир Синдаров Гукеш билан чемпионлик "жанги" ҳақида гапирди 0 17:21"Фьюрига қарши жанг мен учун чигилёзди машғулот каби бўлади" - Энтони Жошуа 0 17:00Александр Усик Фьюри — Махмудов жангига баҳо берди 0 16:39Дани Ольмо "Атлетико"дан учралган мағлубият ҳақида: "Баҳсли вазиятлар кўп бўлди, биздан ғалабани тортиб олишди" 0 16:18"Ҳеч бўлмаса суратда борман" - Аниш Гири 0 15:57Иржи Прохазка: "Бу менга ғалабани қўлдан чиқаришга сабаб бўлди..." 0 15:36Ҳумоюн Султонов Чин юртидаги турнирда 1/8 финалга чиқди 0 15:15РАСМАН: Осиё Кубоги-2027 қуръа ташлаш маросими санаси ва жойи ўзгарди 0 14:54Усик Фьюри — Жошуа эҳтимолий жанги учун тахмин билдирди 0 14:33Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларига қуръа ташланди 0 14:12Жавоҳир ва Бибисара куннинг энг яхшилари бўлишди + ФОТО 0 13:51Маскерано "Интер Майами" бош мураббийи лавозимини тарк этиш сабабини тушунтирди 0

24 дек 10:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хирн Жошуа Усикни қандай мағлуб этишини тушунтирди

Теглар :  УсикЖошуаХирн
Эдди Хирн британиялик супероғир вазн жангчиси Девид Алленнинг сўзларига муносабат билдирди.

Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн Энтони Жошуа ва WBA, WBO, IBF йўналишларида жаҳон чемпиони, оғир вазнли Александр Усик ўртасидаги реванш ҳақида гапирди.

Британиялик промоутернинг сўзларига кўра, агар Жошуа барча кучли хислатларидан фойдаланса, ғалаба қозониш учун ҳар қандай имкониятга эга.

"Биз Жошуа ва Усик ўртасидаги жангда нима бўлишини яна бир бор кўришимиз керак. Мен Алленнинг гапларига умуман қўшилмайман. Жошуа Усик билан реваншга биринчи жангдагидек ёндошмаслиги мумкин.

Ҳаммамиз биламиз, Энтони — яхши техник маҳоратга эга, кучли боксчи. Усик — профессионал боксга яхши мослашган жуда тажрибали ҳаваскор. Унинг қўлида "козыр"лар кўп".

Менимча, Энтони Александрга шунчаки босим қилиши керак, бу тезкорлик билан ва самарали босим бўлиши керак. Энтони куч-қувватидан фойдаланишига кўра, ақлли иккинчи жангчи бўлиши керак", — деди Хирн Boxing News 24 нашрига.

Эслатма учун, биринчи жангда Жошуа ҳакамларнинг қарорига кўра Усикга ютқазиб қўйган эди. Боксчилар ўртасидаги реванш 2022 йил биринчи ярмида бўлиши кутиляпти.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг