UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

26 дек 11:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хирн Усик - Жошуа реванш жангининг манзили ва вақти ҳақида гапирди

Промоутер Эдди Хирн оғир вазнда собиқ чемпион Энтони Жошуа (24-2, 22 KO) ҳамда оғир вазнда WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Александр Усик ўртасидаги реванш жанги ҳақида гапирди.

"Шубҳасиз, биз манзил ва санани биргаликда танлашимиз керак. Апрель, бу жанг учун яхши вариант. Лекин, биз ҳали ҳам манзил бўйича бир қарорга келганимиз йўқ. 

Жошуа — йилига икки марта жанг қиладиганлардан. Бизга эса баъзан йилига учьа жанг ўтказилса яхши бўлар эди. Бизда бутун дунёдан таклифлар бор, лекин менимча, энг яхши вариант — Буюк Британия! Биз Александр Красюк билан гаплашишимиз керак. Менимча, бу Рождестводан кейин бўлади. Бу масалани олдинга сурувчи музокарани бошлаш вақти келди. 

Шубҳасиз, реваншнинг рад этилиши борасида бир қанча мунозаралар бор эди. Лекин ҳозир бунинг фоизи жуда ҳам кам. Мен бу ҳақида гапиришни бошламаганимча, Жошуа буни хоҳламади. Яъни, биз у истаган ишни қиляпмиз - Александр Усик билан реванш", — деди Хирн.

Диёр Мавлонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг