UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

12 май 21:21
Янгиликлар

Спорт курашлари

Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Истанбулдаги лицензион турнирда Париж-2024 Олимпиадасига биронта ҳам йўлланмани қўлга кирита олмади.

Энг охирги умидимиз Магомед Ибрагимов плей-оффнинг финал беллашувида аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.

Ибрагимов аввалига драматик кечган беллашувда македониялик Магомедгаджи Нуровни, кейин молдовалик Раду Лефферни мағлубиятга учратганди. Ҳал қилувчи баҳсда эса хитойлик Авусайман Хабилага ютқазди. Биринчи бўлим ҳамюртимиз бир баллни қўлга киритди. Иккинчи уч дақиқаликда Чин юрти вакили бир очкога эга бўлди. Сўнгги қўлга киритилган балл Хабилага Париж-2024 Олимпиадаси лицензиясини тақдим этди. Мураббийларимиз томонидан сўралган челленж ҳам ёрдам бермади. 

Шу тариқа, Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали совриндори ўзи учун учинчи Олимпиадада иштирок эта олмайдиган бўлди. Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасининг уччала вакили ҳам юртимизга лицензиясиз қайтадиган бўлди. Магомед Ибрагимовга кўп йиллик хизмати учун раҳмат айтамиз. Энди ёшларга йўлни бўшатиш керак.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг