UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0

01 апр 18:30
Янгиликлар

Хоккей

Хоккей. Арманистон ва Чехия термалари куч синашди

Теглар :  Хоккей
Апрель ойида Арманистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг IV дивизиони турнирига тайёргарлик кўраётган мезбонлар чехиялик меҳмонлар билан ўртоқлик учрашувида ўзларини синаб кўришди.

Гюмри шаҳридаги “Дўстлик” боғида очиқ осмон остидаги яхмалакда арманистонликларга қарши Чехия термаси таркибида ҳаваскорлар ва фахрийлар ўйнагани эътиборга молик. Бу ҳақда sportaran.com хабар берди.

Учрашув 6:3 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Голларга Сергей Худяков, Иван Иняков (уч марта), Павел Эгиазарян ва Арсен Амбарцумян муаллифлик қилишди.

Чехиянинг Арманистондаги элчиси Петр Пилунчик меҳмонлар сафида Гюмридаги дўстона муҳитда хоккей ўйнаш завқ бағишлаганини эътироф этиб, жамоадошлари ўйинга бир кун қолганда етиб келишгани боис чарчаб қолишганига қарамай, фаол ва кўтаринки кайфиятда ҳаракат қилишганини таъкидлади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг