19 сен 15:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Холифилд Жошуа - Усик жанги ҳақида ўз фикрларини билдирди
Собиқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд Усик ва Жошуа жанги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу Жошуа учун қийин жанг бўлади. Усик олдин биринчи оғир вазнда жанг қилган, энди эса супероғир вазн тоифасига ўтди. Усик яхши боксчига қарши жанг қилади.
Бу қийин бўлади, шубҳасиз. Аммо биласизми? Қачонлардир мен бу ишни қилганман, хэвивейтга ўтиш ўхшаган, ишонаманки Усик ҳам буни эплай олади.
Аниқ башорат қила олмайман. Бу жангда энг муҳими - ишонч. Агар сен барчасини тўғри қилсанг, албатта ғалаба қозонасан", - деди Холифилд.
Эслатиб ўтамиз, Усик - Жошуа жанги 25 сентябрь куни Лондондаги "Тоттенхэм" стадионида ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : ESPN
Фикрлар