UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

10 сен 12:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Холифилд Витор Белфортга қарши жанг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

Биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд Витор Белфорт билан жанг ҳақидаги тахминлари билан бўлишди.

«Де ла Хойя коронавирусга чалинганда, Витор Белфорт билан жанг қилишимни сўрашди. Мен машғулот қиламан. Ёш боксчиларга айтганимдек, агар сиз буни тўғри бажарсангиз, ҳаммаси сиз учун ишлайди. Бу қоида кексалар учун ҳам қўл келади. Бокс - бу ўйин, шунинг учун мен Белфортга қарши жангга қандай тайёргарлик кўришни биламан. Ишончим комилки, агар мен унинг қоидалари бўйича жанг қилсам, муаммоларга дуч келаман. Лекин мен уни ўз йўналишимга судраб бораман, шунда у муаммога дуч келади.

Мен бошқа боксчилар билан жанглар бўйича музокаралар қилганимиз учун икки йил машғулот ўтказдим. Мен яхши спорт формасидаман ва уни йўқотмаганман. Жанг қилишни жуда соғиндим деб айтмайман, лекин одамлар ҳар доим Майк Тайсон билан бўлган жангимиз ҳақида сўрашарди. Менга шунчалик кўп пул таклиф қилишди, мен аллақачон мағлубиятга учраган одамга қарши чиқишга тайёр эдим. Менимча, мен мукаммал тартибдаман, лекин бу икки йиллик машғулотлар натижасидир», - дейди Холифилд.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг