UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0 09:39"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди 0 09:11Хамзат Чимаев ва Чарльз Оливейра Чеченистонда (ФОТО) 0 08:41Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади 0 08:12АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 07:30Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр 0 19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0

26 апр 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Холифилднинг қулоғи яна хавф остида. Тайсон билан трилогия яқинлашмоқда

Майк Тайсон 60 ёшли афсонани мағлуб этишга тайёр!

Бунинг учун фақат арабларнинг пули керак...

Майк Тайсон ва Эвандер Холифилд ўртасидаги буюк қарама-қаршилик ҳақида ким эшитмаган? Хатто спортдан мутлақо йироқ одамлар ҳам Америкада бир боксчи бошқасининг қулоғини тишлаганини эшитган. Бокс мухлислари Холфилд Тайсонни боши билан йўллаган зарбалар сабаб ғазаблантирганини билишади, бу эса ўз навбатида тишларнинг ишлатилишига олиб келганди. Бироқ, айёрликдан ташқари, Эвандер ажойиб маҳоратга эга эди, бунинг натижасида у Майк билан иккала жангда ҳам ғалаба қозонди. Бу, албатта карьераси бошида бўлгани каби эмас эди.

Рингдаги кескин можаро Тайсон ва Холифилднинг яна кўп йиллар давомида бир-бирлари билан гаплашмаслигига олиб келди. Бироқ, 2009 йилда буюк боксчилар ярашишди ва яқинда Эвандернинг тишланган қулоқлари кўринишидаги каннабис конфетларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Аммо дўстона муносабатлар икки таниқли фахрийнинг учинчи жанг ҳақидаги умидларига тўсқинлик қилмайди. Ундан ташқари, бу жанг кексаликда қўшимча пул топишнинг ажойиб усули.

Бир йил аввал жанг албатта бўлиб ўтадигандек туюларди, аммо молиявий келишмовчиликлар туфайли учрашувни бекор қилишга тўғри келди. Промоутерлар Тайсонни гонорарни ўзлаштирганликда айблашди ва ҳаммаси барбод бўлди. Аммо кечагина Темир Майк Эвандерни мағлуб этишга тайёр эканлигига шаъма қилди: "Мен бу жанг бўлишини хоҳлардим, Саудия Арабистонидагилар ҳам буни исташади. Билмайман... Мени ишонтириш мумкин. Мен баъзи одамлар билан гаплашишим керак. Ростдан ҳам пул  тўлашга тайёр одамларни кўрганимда, бошим яхши ишлай бошлайди".

Бу трилогияни кўплаб бокс мухлислари кўришни хоҳлайди! Зеро, иккала фахрий ҳам яхши спорт формасида: 56 ёшли Тайсон тинимсиз машғулот ўтказмоқда ва бир неча йил олдин Рой Жонс билан муносиб кўргазмали жанг ўтказган, 60 ёшли Холифилд ҳам яқинда рингга чиқди. Фақат ҳозир Эвандер у ерда икки дақиқадан ортиқ тура олмади ва собиқ ММА суперюлдузи Витор Белфортнинг зарбаларидан сўнг нокаутга учради.

Сўнгги натижаларга кўра, Тайсоннинг имкониятлари Холифилдникидан яхшироқ кўринади. Ва умуман олганда, Майк ўзининг потенциал рақибига қараганда тезлик ва рефлексларни кўпроқ сақлаб қолган деган фикр бор. Тайсонда афсонавий трилогияни ғалаба билан якунлаш ва хатто Холифилдни нокаутга учратиш учун ажойиб имконият бор. Бу араб шайхларига боғлиқ, улар фахрийларга катта миқдорда гонорар таклиф қилишлари шарт.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг