UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

08 янв 09:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Холмурод Нурматов иштирокидаги АСА 198 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди

Эртага Чеченистоннинг Грозний шаҳрида аралаш яккакурашлар бўйича ACA 198 турнири бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, оқшом доирасида ўта енгил вазн тоифасида таниқли ММА жангчимиз Холмурод Нурматов уч раундлик баҳсда россиялик Рамзан Сулеймановга қарши октагонга чиқади. Ҳамюртимиз ММАда 12 ғалаба ва 9 мағлубият, Рамзан 8 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. 

Маълумот учун, Холмурод Нурматов айни пайтда Absolute Championship Akhmat ММА Лигаси рейтингида 13-ўринни эгаллаб турибди. Ўта енгил вазн тоифасида фаолият олиб борувчи вакилимиз бундан аввалги жангини Дубайдаги ACA 194 турнирида россиялик Умалат Исраиловга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди.  

Турнирнинг асосий жанги ярим енгил вазнда реванш мақомида бўлиб, унда амалдаги ACA чемпиони Ислам Омаров дивизион рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Алихан Сулейманов билан ҳисоб-китоб қилади.

Co-main event жанги енгил вазнда вақтинчалик ACA чемпионлик камари учун кечади. Рейтингда иккинчи ўриндан жой олган россиялик Дауд Шайхаев бразилиялик Хердесон Батистага қарши баҳс олиб боради. Бу уларнинг ўзаро учинчи жанги бўлади. Трилогия кучлини аниқлаб беради, бундан аввалги икки жангда спортчилар биттадан ғалабага эришишганди. 

Умуман олганда, АСА 198 турнири кардидан жами 17 та жанг ўрин олган. 


Асосий кард жанглари

Ярим енгил вазн, чемпионлик жанги, 5 раунд. Ислам Омаров (Россия, 16-0-0) — Алихан Сулейманов (Россия, 17-3-0).

Енгил вазн, вақтинчалик камар учун, 5 раунд. Дауд Шайхаев (Россия, 18-5-0) —Хердесон Батиста (Бразилия, 22-7-0).

Ярим оғир вазн. Сулим Баталов (Россия, 9-1-0)  — Асилжан Бакитжанул (Қозоғистон, 17-6-1).

Ўта енгил вазн. Мансур Хатуев (Россия, 16-5-0) — Кайрат Ахметов (Қозоғистон, 27-2-0).

Ўта енгил вазн. Расул Албасханов (Россия, 16-7-0) — Томаш Дэк (Словакия, 23-14-0).


Прелим кард

Ўта енгил вазн. Хасан Дадалов (Россия, 16-2-0) — Ахмед Мусакаев (Россия, 12-4-0).

Ярим ўрта вазн. Халид Сатуев (Россия, 12-1-0) — Николай Алексахин (Россия, 25-10-0).

Ярим енгил вазн. Юсуп-Хаджи Зубариев (Россия, 14-4-0) — Карлос "Спартас" Аугусту (Бразилия, 22-8-0).

Ярим оғир вазн. Арби Агуев (Россия, 32-13-0) — Манас Имаров (Қирғиз Республикаси, 13-6-0).

Енгил вазн. Имам Витаханов (Россия, 10-3-0) — Фуркат Комилов (Россия, 7-2-0).

Ўта енгил вазн. Мурад Каламов (Россия, 18-6-0) — Чермен Гобаев (Россия, 8-0-0).

Енгил вазн. Лом-Али Нальгиев (Россия, 23-14-0) — Али Машрапов (Қирғиз Республикаси, 17-14-0).

Ўта енгил вазн. Шарапудин Магомедов (Россия, 7-1-0) — Ислам Юнусов (Россия, 11-4-0).

Ярим енгил вазн. Шамиль Бораев (Россия, 5-1-0) — Камал Мамедов (Озарбайжон, 4-2-0).

Енгил вазн. Ахмед Магомедов (Россия, 10-3-0) — Валерий Дашкевич (Беларусь, 11-5-0).

Энг енгил вазн. Рамзан Сулейманов (Россия, 8-1-0) — Холмурод Нурматов (Ўзбекистон, 12-9-0).

Ярим енгил вазн. Саид-Магомед Батукаев (Россия, 17-3-0) — Каландар Табаров (Тожикистон, 3-0-0).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг