UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

06 апр 19:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хоразмда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Теглар :  Бокс
Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бокс бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги календарь режасига биноан уюштирилган мусобақанинг очилиш тантаналари байрамона тарзда ўтди. Белгиланган вақтда мусиқа садолари янграб, жамоалар 1996 йилги Атланта Олимпиадаси совриндори Карим Тўлаганов бошчилигида чиқиб келишди. Улар ёнида мусобақа ҳакамлари ҳам сафланишди.

Чемпионатни табрик сўзи билан очиб берган Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов, юртимизда спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган хайрли ишларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, мусобақа қатнашчиларига омад тилади.

 

Ўз навбатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи, халқаро тоифадаги спорт устаси Бекзод Хидиров ҳам сўзга чиқиб, барчани ўзига хос спорт байрами билан қизғин қутлади.

Чемпионатнинг очилиш маросими ниҳоясига етгач, Осиё чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” Б.Хидировнинг мазкур мусобақа ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик.

– Ташкилотчилар чемпионатга пухта ҳозирлик кўришибди. Бу ерда яратилган шарт-шароит ва имкониятларга ҳавас қилса арзийди. Умуман олганда, мазкур чемпионат ёш боксчиларимиз учун маҳорат ва тажриба мактаби вазифасини ўташи баробарида, терма жамоага номзодларни саралаб олиш имконини ҳам беради. Ишончим комилки, Хоразм воҳасида янги-янги иқтидор соҳиблари кашф қилинади, - деди Б.Хидиров.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 300 нафарга яқин ёш боксчи 15 та вазн тоифасида рингга кўтарилади. Мусобақа 10 апрелгача давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг