UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

02 май 11:44
Янгиликлар

Бошқалар

Хоразмлик картингчилар вилоят кубогининг илк босқичида баҳс юритишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  КартингХоразм
Урганч туманининг Чолиш қўрғонида жойлашган Хоразм вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассислар бўйича тайёрлаш марказининг ўқув-машқ майдонида cпортнинг картинг тури бўйича вилоят кубогининг 1-босқичи уюштирилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан уюштирилган мазкур мусобақада воҳанинг 9 та жамоасидан 25 нафар спортчи двигатель ҳажми 50; 61,5; 125 ва 250 сантиметр куб бўлган картинг биринчиликларида ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишди.

Якуний натижаларга кўра, қуйидагилар вилоят кубогининг дастлабки босқичида шоҳсупага кўтарилишди:

Двигатель сиғими 50 см3 бўлган картинг биринчилиги

1-ўрин. Эгамберди Отажонов (Питнак ЎСТК) 

2-ўрин. Дониёрбек Рўзметов (Хива тумани ЎСТК) 

3-ўрин. Жамолбек Ҳайитбоев (Хонқа тумани ЎСТК).

Двигатель сиғими 61,5 см3 бўлган картинг биринчилиги 

1-ўрин. Зафарбек Отажонов (Питнак ЎСТК) 

2-ўрин. Акмал Илҳомов (Шовот тумани ЎСТК) 

3-ўрин. Ангел Луценко (Хоразм ВТАСТ маркази).

Двигатель сиғими 125 см3 бўлган картинг биринчилиги 

1-ўрин. Аброр Эркинов (Шовот тумани ЎСТК) 

2-ўрин. Азизбек Авезметов (Янгиариқ тумани ЎСТК) 

3-ўрин. Зафарбек Қадамов (Хива тумани ЎСТК).

Двигатель сиғими 250 см3 бўлган картинг биринчилиги 

1-ўрин. Расулбек Ярашев (Янгиариқ тумани ЎСТК) 

2-ўрин. Евгений Жуманиязов (Хоразм ВТАСТ маркази) 

3-ўрин. Бобохон Назаров (Хонқа тумани ЎСТК).

Умумжамоа ҳисобида Хоразм ВТАСТ маркази картингчилари шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилишди. Иккинчи ўринни Хива тумани ўқув спорт техника клуби спортчилари қўлга киритишди. Фахрли учинчи ўрин Хонқа тумани ўқув спорт техника клуби пойгачиларига насиб этди.

Мусобақанинг ёпилиш маросими тантанали тарзда нишонланди. Тадбирда қатнашган Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази директори Одилбек Ибрагимов ҳамда Вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш маркази бошлиғи, подполковник Рашид Мирбозоров ғолиб ва совриндор картингчиларни эришган муваффақиятлари билан қутлаб, уларни тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирлашди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг