UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0 10:59Илгиз Танташевнинг ЖЧ-2026`даги тақдири маълум! 0 10:27SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек ва Алиреза бир хилда очко тўплади, чемпион номини армагедон ҳал қилди 0 09:54Нурмагомедов: "Ҳеч ким Махачев рекордини янгилай олмайди" 0

06 апр 16:30
Янгиликлар

Футбол

Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзалидаги яна бир янги саҳифани бошлашдан хурсандман"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдирди.

“Мен учун Ўзбекистон терма жамоасини яна бир бор бошқариш шараф. Барчага омад тилайман. Эски дўстларимни кўриб турганимдан хурсандман. Биринчи навбатда, Футзал федерациясига раҳмат айтаман. Федерация президенти чин кўнгилдан футзални севувчи инсон экан. Музокаралар давомида Федерация ўз олдига қўйган катта мақсадлар ва йирик лойиҳалар ҳақида айтди. Менда бошқа вариантлар ҳам бор эди, аммо якунда яна Ўзбекистонга қайтишни лозим топдим. Ўйлайманки, икки томон ҳам тўғри қарор қабул қилди. Мен иккинчи уйимга қайтдим, дея оламан.

Шунингдек, ўзбек футзалининг янги лойиҳаси менга ёқди. Ҳали ҳам менинг давримда ўйнаган футболчилар бор, аммо асосий авлод алмашган. Улар жуда иқтидорли экан. Мен Ўзбекистон футзалидаги яна бир янги саҳифани бошлашдан хурсандман. Ўзбекистонда доим кучли ўйинчилар бўлган.

Эртадан йиғинга киришамиз. Саудия Арабистони ўтиши керак бўлган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари сўроқ остида, аммо биз тайёргарликни бошлаймиз. Янги футзалчилар билан танишиб оламан. Июнь ойида ҳам йиғин ўтказамиз. Мақсадимиз — кучли терма жамоаларга қарши кўпроқ ўйнаш.

Кечаги ўйинларни кўрганимда, менинг давримда терма жамоада ўйнаган йигитлар ҳозир мураббийлик қилаётганига гувоҳ бўлдим. Ўйинчилар ҳақида гапирадиган бўлсам, фикрларим ижобий. Сўнгги йилларда улар кўплаб хорижлик мураббийлар билан ишлади. Хосе Венанасио Лопес каби катта номлар МТЖни бошқарди.

Терма жамоага физиотерапевт жалб этишимиз керак. Ўзбекистон иштирок этган сўнгги мусобақаларда жароҳатлар сони бироз кўпайиб кетгандек туюлди. Шунинг учун ушбу ҳолатни дарҳол тўғрилашимиз талаб этилади.

Сўнгги мундиалдаги қониқарсиз натижанинг асосий сабаби етакчилар таркибида бўлмаган деб ўйлайман. Асосий таркибнинг уч нафар аъзоси жароҳат туфайли мусобақани ўтказиб юборди”, – деди мутахассис.

2.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг