UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

08 май 10:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хотамбек Бойназаров Стрикленд билан жанг олдидан Хамзат Чимаевга ёрдам бериши мумкин эди, аммо...

Ўзбекистонлик ММА жангчиси, ярим ўрта вазн тоифасида UAE Warriors Лигаси чемпиони Хотамбек Бойназаров АҚШга кетиши мумкин эди.

У океан ортида БАА вакили, ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Хамзат Чимаевнинг йиғинида қатнашиши керак эди, бироқ виза билан боғлиқ муаммо сабаб Хотамбек АҚШга бора олмади.

"Мен Хамзат Чимаевнинг Шон Стрикленд билан жанги учун АҚШда ташкил этилган машғулотлар йиғинига чақирилган эдим, лекин виза чиқмагани учун боролмадим. У ерга Ҳусан Мажлимов кетди. Шон Стрикленд билан зўр жанг бўлади. Биз албатта Хамзат Чимаев ютиши учун дуо қиламиз. Тўғри, Шоннинг кураши ҳам яхши, лекин барибир Хамзат даражасида эмас. Чимаев 93 кг вазнда (ярим оғир вазн тоифаси) ҳам бемалол чемпион бўла олади. Яқинда Иржи Прохазкани ютган Карлос Улбергни ҳам у бемалол мағлуб эта олади. Унинг вазни ўзи 100 кг атрофида юради. Агар вазнини яна бироз кўтариб, 105 кг қилиб олса ва кейин 93 кгга ташласа, кучи бемалол етади. Бўйи ҳам баланд, имкониятлари жуда юқори", дейди Бойназаров.

Маълумот учун, Хотамбек Бойназаров Хамзат Чимаевнинг Дубай ва Чеченистондаги йиғинларида спарринг ҳамроҳ сифатида қатнашиб келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг