UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0

23 фев 12:40
Янгиликлар

Милан-Кортина-2026

XXV Қишки Олимпия ўйинларининг медаллар жамғариш якуний рейтинги қандай бўлди? (Тўлиқ жадвал)

Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарлари мезбонлик қилган навбатдаги Қишки Олимпиада ўз якунига етди.

Оқ Олимпиадада спортчилар жами 116 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришди. 

Кутилганидек, Норвегия терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. Скандинавияликлар медалларнинг ҳам сони, ҳам сифати бўйича таъқибчиларини сезиларли фарқ билан ортда қолдиришди. Улар 18 та олтин, 12 та кумуш, 11 та бронза, жами 41 та медаль билан ватанларига қайтадиган бўлишди. 

Норвегияликлар медаллар сони бўйича Қишки Олимпиада рекордини янгилашди. Аввалги рекорд ҳам айнан уларга тегишли эди. 2018 йилги Олимпия ўйинларида Норвегия 39 та медаль қўлга киритганди.

АҚШ терма жамоаси 12 та олтин, 12 та кумуш, 9 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади. Нидерландияликлар эса 10 та олтин, 7 та кумуш, 3 та бронза медали билан учинчи бўлишди. Кучли ўнталикдан Италия, Германия, Франция, Швеция, Швейцария, Австрия ва Япония делегациялари жой олишди. Осиё давлатлари орасида айнан Кунчиқар юрт вакиллари энг яхши натижа қайд этишди. Японияликлар 5 та олтин, 7 та кумуш, 12 та бронза, жами 24 та медаль қўлга киритишди. Медаллар сони бўйича бу бешинчи натижа!

Умуман олганда, XXV Қишки Олимпия ўйинларида 20 давлат камида 1 та олтин, 29 тасида камида битта бронза медалига эга чиқди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг