24 фев 18:26
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Ян Стерлинг устидан тўлиқ назорат қилади". Яннинг мураббийи Стерлингга қарши реванш ҳақида фикр билдирди
Енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони Пётр Яннинг жисмоний тайёргарлигига масъул мураббийи Шон Кобер россиялик жангчининг Алжемейн Стерлингга қарши реванш жанги ҳақида фикр билдирди.
"Ўйлашимча, Пётр Стерлинг устидан тўлиқ назорат қилади. У ҳозир, шунчаки, ажойиб. У машғулотларни мен кўрган энг зўр формада бошлади. У яхши ҳаракат қилмоқда, унинг атрофида ажойиб жамоа йиғилган. Шундай экан, ўйлайманки, бу оқшом Алжемейн учун жуда қийин кечади", - Кобернинг сўзларини келтиради Мetaratings.
Пётр Ян UFC 259 турнири доирасида Алжемейн Стерлингга қарши жангда мағлубиятга учраб, чемпионлик камаридан айрилган эди. Жангнинг тўртинчи раундида Ян рақибининг бош қисмига тақиқланган тизза зарбасини йўллаган эди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар