06 фев 08:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Яна бир UFC жангчиси Mangu 1 турнирига ташриф буюради
Эртага пойтахтимиздаги "Ҳумо арена" мажмуасида ММА бўйича Mangu 1 турнири ўтказилади.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, тожикистонлик аралаш якка кураш устаси, UFC'да фаолият олиб бораётган Нурулло Алиев мусобақада фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.
Аввалроқ, россиялик UFC жангчиси Шара Буллет ҳам Тошкентга келиши ҳақида хабар бергандик. Mangu 1 турнирининг марказий жанги ҳамюртимиз Хотамбек Бойназаров ва Россия вакили Магомедхабиб Рамазанов ўртасида кечади.

Ҳавола :
Фикрлар