UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

10 фев 07:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яннинг менежери Стерлингга ғалаба келтириши мумкин бўлган ягона имконни айтди

Пётр Яннинг менежери Саят Абдурахманов яқинлашиб келаётган жангда Алжемейн Стерлинг қай йўл билан ғолиб бўлиши мумкинлигини айтди.

"Стерлингга спортчи сифатида ҳеч қанақасига кам баҳо бериб бўлмайди. Бу гап-сўзлар ва масхарабозлик ортида у тажрибали ва хавф туғдира оладиган жангчи бўлиб қолаверади. Нима бўлганда ҳам унга паст баҳо бермаслик керак.

Агар Пётр у билан жангда ҳиссиётга берилса ва унга паст баҳо берса, бу Стерлингнинг ғолиб бўлиш учун ягона имконияти бўлади. Агар, Пётр совуққон бўлса, ўз ишини совуққонлик билан бажарса, унда Стерлингда ҳеч қандай имконият бўлмайди. Табиийки, Стерлинг бунга умид қилмоқда, у Пётрни мувозанатдан чиқаришга ҳаракат қилади, аммо лагерда, жамоада, ҳар қандай ҳолатда ҳам Стерлингни паст баҳолаб бўлмайди".


Шу билан бирга Абдурахманов америкалик спортчи боксда сўнгги бир йил ичида Яннинг даражасига чиқа олганига ишонмаслигини айтди.

"Стерлинг бутун умрини боксга сарфлаши мумкин, лекин у Пётрнинг даражасида эмас. Шундай экан, у ўзининг кучли томонлари устида ишлайвергани маъқул. Шунда, ўзи учун яхшироқ бўлади", — деб айтиб ўтган Абдурахманов ўз интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, енгил вазн тоифасида Пётр Ян ва Алжемейн Стерлинг ўртасидаги чемпионлик жанги 9 апрель санасида, Жексонвилдаги UFC 273 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг