UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

06 ноя 09:24
Янгиликлар

Спорт курашлари

Япония спорт курашлари терма жамоаси ЖЧга бормайди

12-20 декабрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Бирлашган Кураш дунёсининг Ижроия қўмитаси мазкур мусобақани ўтказишга рухсат берган бўлса-да, баъзи етакчи жамоалар унда иштирок этишдан бош тортмоқда.

Куни кеча АҚШ терма жамоаси ўз спортчиларини Сербияга жўнатмаслиги ҳақида маълум қилган эди. Энди эса бўлажак Олимпия ўйинлари мезбони Япония термаси ҳам Европага сафар қилмаслиги аниқ бўлди.

“Япония спорт курашлари федерацияси атлетларини Сербияга жўнатмасликка қарор қилди. Бунга сабаб Европада коронавирус пандемиясининг яна авж олаётгани. Спортчиларимизнинг саломатлиги ва хавфсизлиги учун шундай қарор қабул қилинди”, – дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил Қозоғистонда ўтган жаҳон чемпионатида АҚШ термаси умумжамоа ҳисобида иккинчи, японияликлар эса тўртинчи ўринни эгаллашган. Ҳозирда Европанинг бир қатор мамлакатларида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари бўйича антирекордлар янгиланмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг