UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

15 апр 12:26
Янгиликлар

Футбол

Япониядаги футболчимиз айни пайтда ўша ердаги ҳолат ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистонлик тажрибали футболчи, “Насаф” таркибида ОФК кубогини ютган, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалчиси Фозил Мусаев ҳозирда “Жубило Ивата” клубида ҳаракат қилмоқда.

Ярим ҳимоячи айни вақтда Япониядаги вазият ҳақида фикр билдирди.

“Бу ердаги вазият ҳам жиддий. Чемпионат ўйинлар қачон бошланиши ҳақида аниқ маълумот беришмади. Менимча, учрашувларга июнь ойидан воҳли старт берилмаса керак. Агарда, вазият ижобий томонга ўзгарадиган бўлса ички чемпионат юқори ва қуйи лига баҳслари июндан бошланиши эҳтимоли мавжуд. Жамоамиз билан ҳар куни машғулотларни давом эттирмоқдамиз. Спорт формамизни ушлаб туришга ҳаракат қиляпмиз. Асосан жисмоний жиҳатдан тренажорда ва тўп билан машқларни бажаряпмиз. 

Ўтган йили J1 лигадан J2 лигага тушиб кетдик. Мақсадимиз элитага қайтиш ва кучли жамоалар билан аввалгидек курашни давом эттириш. Ўйлайманки, биз бу ишни уддасидан чиқа оламиз. Жамоада футболчиларнинг кучи ва салоҳияти етади. 

Ҳозирда асосийси коронавирусни олдини олиш. Айрим клублар ҳатто машғулот ўтамаяпти. Чунки, улар истиқомат қиладиган шаҳарда ҳолат бизникига қараганда озгина оғирроқ. Жамоадан кетиш ҳақида ўйламадим. Боиси шартномам бор эди. Юртимиздаги футбол ишқибозларига мустаҳкам соғлик ва саломатлик тилаб қоламан”, - дейди Мусаев.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг