UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

08 июл 07:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яхши хабар: Достон Бозоров UFC'га йўлланма берувчи Дана Уайтнинг Даъвогарлар сериясида қатнашиши кутилмоқда

Август ойида ММА бўйича Dana White’s Contender Series 2026 турнирига старт берилади.

Мазкур турнирлар давомида ғалаба қозониб, ўзини кўрсатган жангчиларга UFC эшиклари очилади. Аҳамиятлиси, Сериянинг бу йилги мусобақаларида ҳам юртдошимиз октагонга кўтариладиган бўлди. 

Маълум қилинишича, енгил вазн тоифасида Octagon League собиқ чемпиони Достон Бозоров Дана Уайт Даъвогарлар сериясининг 2026 йилги мусобақаларида иштирок этади. У ҳозирча дастлабки рўйхатларда қайд этилмади.

Бироқ Бозоров яқиндагина АҚШдаги менежерлик компанияси билан шартнома имзолаб, тез орада мухлисларига катта янгиликни эълон қилишини айтганди. Сериянинг бу йилги турнирлари 11 август куни бошланади ва 13 октябрь куни ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Дана Уайт даъвогарлар сериясида турли йилларда Анвар Бойназаров, Азамат Нуфтиллаев каби ҳамюртларимиз иштирок этиб, мағлуб бўлишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг