UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0

20 сен 10:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яхши хабар! Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик камари учун жанг ўтказади

Теглар :  Шаҳрам Ғиёсов
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги чемпионлик жангига буйруқ берди.

Айни пайтда литвалик Эймантас Станионис яримўрта вазн тоифасида WBA чемпиони бўлиб турибди. Ташкилот Эймантаснинг ушбу камарга мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиясовга қарши жанг ўтказишини маълум қилди. Боксчиларнинг жамоаси ўзаро жанг санаси, манзили ва шартлари бўйича келишиб олишлари лозим. Агар улар бир тўхтамга кела олмаса, промоутерлар ўртасида очиқ савдо ўтказилади.  

Эслатиб ўтамиз, Ғиёсов сўнгги жангида мексикалик Мигель Парра (22-4-1)ни мағлубиятга учратган эди. Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда ҳакамларнинг икки нафари Шаҳрам, яна бири Парранинг ғалаба қозонганини қайд этганди. Бу билан проф боксчимиз 16-жангида ҳам ғалаба қозонганди.

Маълумот учун, литвалик 30 ёшли боксчи проф боксда 15 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 9 тасини муддатидан аввал якунлаган. Станионис шу йилнинг май ойида икки йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтиб, рейтингнинг тўртинчи поғонасида бораётган венесуэлалик 37 ёшли Габриэль Маэстрени очколар (117-111, 118-110, 119-109) ҳисобида таслим этган эди. Бу Габриэль учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг