UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

14 янв 15:52
Янгиликлар

Кураш

Йил бошида йилнинг энг муҳим масалалари ҳал қилинди

БААнинг Дубай шаҳрида Халқаро Кураш ассоциацияси Бошқарув қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибидан 15 га яқин масалалар ўрин олган олган бўлиб, уларнинг асосий қисми жорий йилда бўлиб ўтадиган мусобақалар ва уларнинг тақвим режасига бағишланди.

Йиғилишни IKA Президенти, Осиё Олимпия Кенгаши Осиё ўйинлари Бош директори жаноб Ҳайдар Фармон бошқариб борди. Унда IKA Бошқарув қўмитаси аъзолари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Кураш федерацияси вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, қитъавий Кураш конфедерациялари Президентлари жорий йилда ўз қитъларида ўтказилиши режалаштираётган мусобақалар ҳақида маълумот берди.

IKA матбуот хизмати IKA Бошқарув қўмитасида муҳокама қилинган ва тасдиқланган масалаларни эътиборингизга ҳавола қилиб боради. Дарҳақиқат, 2023 йил мусобақалар тиғиз ва кўп эканлиги билан аҳамиятга молик.

25-29 апрель кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳри катталар ўртасида XII Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Мазкур қитъа биринчилиги сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинлари доирасидаги кураш баҳсларига ҳам ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради.

Европа Кураш конфедерацияси 26-28 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида қитъа чемпионатини ўтказишни режалаштирган.

Шунингдек, Панамерика кураш иттифоқи томонидан 8-15 июнь кунлари Халқаро Кураш ҳафталигини ташкил этишни режалаштирган. Ҳафталик давомида Кураш бўйича Панамерика чемпионати, халқаро мураббийлик ва ҳакамлик семинари ва бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади. Мезбон сифатида эса Эквадор, Венесуэла ва Никарагуа давлатлари кўриб чиқилмоқда.

Африка Кураш иттифоқи илк бора қитъа чемпионатини Мисрда ўтказишга қарор қилди. Пойтахт Қоҳира шаҳри 6-11 июль кунлари Африка чемпионатига мезбонлик қилади.

Шунингдек, йил давомида Ёзги Осиё ўйинлари, Ёпиқ иншоатлар ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинлари, Жанубий шарқий Осиё ўйинлари, Африка ўйинлари, Тафиса ўйинларида Кураш баҳслари бўлиб ўтади. 

IKA мусобақалар тақвим режасидан барча қитъавий чемпионатлар олдидан Халқаро Кураш институти томонидан халқаро мураббийлик ва ҳакамлик семинарлари ҳам киритилган.

11-25 август кунлари Кураш ватани Пойтахти Тошкент шаҳрида IKI томонидан спортчиларнинг профессионал тайёргарлигини ошириш мақсадида ўқув машғулотларини ташкил этиш режалаштирилган.

Халқаро Кураш ассоциациясининг 2023 йил мусобақалар тақвим режаси тез орада IKA расмий сайтида эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг