UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

10 дек 11:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Йоанна Енжейчик: Ронда Роузининг рекордини янгиладим

Аралаш қоидалар бўйича енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Йоанна Енжейчик қирғизистонлик Валентина Шевченкодан қабул қилинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

Польшалик спортчи Канадада ўтган UFC 231 турнири доирасида жаҳон чемпионлик камари учун кечган баҳсда очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйган эди.

- Ўйлашимча, фаолиятимдаги энг кучли рақиба билан тўқнаш келдим. Тан оламан, Валентина менга нисбатан жисмоний тайёргарлиги яхшироқ экан. Қарши ҳужумларда яхши кутиб олди. Яхши тейкдаунларга эга бўлди. Октагонда ақл билан ҳаракат қилди. 

Мағлубиятга учраганимга қарамай, ўтказган жангимдан қониқиш ҳосил қилдим. Чемпионлик камарлари учун кечган жанглар сони бўйича Ронда Роузининг рекордини янгиладим. Эндиги режалар қандай? UFC президенти Дана Уайт ва мураббийларим билан маслаҳатлашиб олганимиздан сўнг ўз режаларимни ошкор қиламан. Етти ой АҚШда бўлдим, ҳозир Польшага қайтмоқчиман, - деди Енжейчик. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг