UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07Matchroom Boxing Баҳодир Жалоловнинг Олимпиададаги энг хавфли рақиби билан шартнома имзолашга яқин 0 12:46Богдан Гусков октагонга чиқадиган UFC 311 турнири учун яна бир юлдузли жанг қўшилди 0 12:25The Best-2024. Барча даъвогарлар битта саҳифада 0 12:04Сузиш бўйича мамлакат кубоги ўтказилмоқда 0 11:43Собиқ Bellator чемпиони Вадим Немковга PFL Лигасида сўнгги жанг берилди 0 11:22Украиналик машҳур боксчи Мадримов — Богачук жангига тахмин билдирди 0 11:01"Милан" футболчиси билан шартномани узайтирди 0 10:40Наманганда универсал жанг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди 0 10:19Макгрегор энди ўз виски брендининг юзи бўла олмайди 0 09:58Шоҳасан Мирзаматов: "Сўнгги жангимда рақибимга эмас, ўзимга ютқаздим" 0 09:37"Реал" автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради + ФОТО 0 09:16Prezident Cup. Синдаров муҳим учрашувда ютқазди, икки Нодир, Ортиқ ва Саидакбарда ғалаба! (Барча маълумотлар) 0 08:55Эдди Хирн: "Бивол ва Бетербиев ўртасидаги реванш жанги ҳали тайёр эмас" 0 08:34Муроджон Аҳмадалиев: "У қочиши мумкин, лекин мен ўзимникини қай йўл билан бўлса ҳам оламан" 0 08:13Конференциялар лигаси. "Челси"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0

24 янв 20:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

ЁДГА ОЛАМИЗ: Хабиб Нурмагомедовнинг дебют жанги қандай ўтганди?

Хабибга қадар россиялик ҳеч бир спортчи UFC’да чемпион бўлмаганди.

2012 йил 20 январда Нурмагомедов ўзининг узоқ кутилган дебютини амалга оширди. У бу кунни анча кутган эди. Хабиб Америка промоушенига кириш истаги мавжуд эканлигини яшириб ўтирмади ва биринчи жанги учун яхши резюме тўплади, хусусан ProFC чемпиони бўлди. Улар доғистонлик жангчини сақлаб қолишни хоҳлади, лекин унинг ўзи бунга қатъиян қарши эди. «Ушбу таклифга қадар мен промоушен раҳбарияти билан анча кескин шахсий муносабатларга эга эдим ва бу ерда ҳам чемпионлик жангини қабул қилишдан бош тортдим. "Мен UFC Билан музокаралар олиб бормоқдаман. Бироқ, улар бунга ишонмадилар ҳамда менга ўзга сайёраликдек муносабатда бўлишди. Устимдан кулишди, уларнинг фикрича, UFC’да жанг қилиш мен учун имконсиз. Сизнинг камарингиз керак эмас. Бу жаҳондаги барча камарларни тўплаб бир чизиққа қўйинг, мен улар учун ҳаётда жанг қилмайман. Мақсадим UFC" деб уларга тушунтиришга ҳаракат қилдим», дея эслайди Нурмагомедов. 


Рақиб ким эди?

У Нешвиллда дунёнинг энг яхши лигасида жанг қилиши керак эди. 23 ёшли Хабиб жангдан икки ҳафта олдин АҚШга учиб кетди. Уни рақиб сифатида эронлик Камол Шалорус кутиб турганди. 


Камол бунгача UFC’да битта жанг ўтказган эди. Шалорус бу пайтга келиб, 39 ёшни «уриб қўйганди». У ҳам яхши курашчи саналарди, лекин илк баҳсида Жим Миллерга имкониятни бой берганди. Шундай бўлса ҳам эронлик ўзига ишонди: «Қаерда жанг бўлса, мен ўша ердаман. Унинг ғалабали серияси яхши, жангларини ўрганиб чиқдим. Хабиб ҳақида интернетда маълумотлар кўп экан. 16-0 рекорди Европа учун яхши натижа, бироқ Америкада жангчилар статистикаси муҳим рол ўйнамайди», деганди ўшанда Камол Шалорус. 

Нурмагомедов учун ҳаммаси янги эди. Россиялик спортчи бундай октагонни аввал кўрмагани ва жиддий босим остида қолганини тан олди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ эди, чунки Хабиб кўп йиллардан сўнг промоушеннинг россиялик биринчи жангчисига айланганди. «Мен жуда катта босим остида эдим, ҳеч қачон бундай октагонда урушмаганман, машқ қилмаганман, ҳатто жонли эфирларда ҳам кўрмаганман. Бунгача МДҲда фақат гиламча ёки рингда чиқиш қилганман. Эсимда, дебют жангимдан кейин уйга учиб келганимда, отам менга: «Нима деб ўйладинг, у ерда сенга осон бўладими? Ёки улар сени у ерда шунча вақтдан бери кутиб ўтирибди деб ўйлаганмидинг. Сен ушбу лига билан шартнома имзолаган 600 нафар жангчидан бирисан. Агар энг зўри бўлишни истасанг, машқ қил ва сабрли бўл», деб отам менга насиҳат қилганди», дея эслайди қаҳрамонимиз. 


Жанг қандай ўтди? 

Жанг рақамсиз турнирнинг прелим карди доирасида бўлиб ўтди. Биринчи раунд анча тартибсиз ўтди. Хабибнинг ўзи ҳам тўғри ритм ва масофани топа омлаганини айтди, бироқ омманинг қўллаб-қувватлаганини ҳис қилгач, ўзига кела бошлади. У ўзининг ўнг апперкот зарбасини амалга ошириб, Шалорусни ерга ағанатди. Иккинчи даврада Нурмагомедов босимни давом эттирди ва фаол ҳаракат қила бошлади. Жанг партерга кўчди, бироқ ҳакам доғистонликнинг пассивлиги сабабли уларни тик ҳолатга чақирди. Бу ҳам Хабибнинг ўша пайтда тажрибасиз эканлигинининг исботи эди. Аммо шунга қарамай, у Камолни шу қадар чарчатиб қўйгандики, танаффус пайтида ўз бурчагидан уч марта сўнгги раунд яқинлашяптими деб сўради. Охирги беш дақиқада Нурмагомедов бошлаган ишини якунлади ва учунчи раунда рақибини бўғиш усули орқали таслим этиб, UFC’даги илк ғалабасини тантана қилди. 


Кейин нима бўлди? 

Кейинчалик Шалорус UFC’да яна бир жанг ўтказди. Рафаэль дос Аньосга ютқазди ва промоушенни тарк этди. Хабибга қарши жангдан сўнг у шундай деди: «У ёш ва жуда тез. У уришни яхши кўради, лекин сизни ҳам йиқитиши мумкин. Хабиб бугун яхшироқ жанг қилди».

Қаҳрамонимиз ўзини лиганинг янги юлдузи сифатида кучайтира бошлади ва таассуротлари билан ўртоқлашди: «Бу ерда бўлиш жуда ёқди. Мен уч кун қолдим ва яна уч йил қолмоқчиман. Ростини айтсам, бироз эҳтиёткор эдим. Лекин ҳозир ҳаммаси жойида ва биз режа асосида давом этамиз. Дастлабки бир-икки дақиқада ўзимга келиш қийин бўлди, аммо кейин уни йиқитиб, жангни тўлиқ назоратга олиб, эрта якунладим». 

Жанг давомида Хабиб йўллаган апперкот зарбаси олдиндан тайёрланган эди. Бу ҳақда Абдулманап Нурмагомедов ҳам, ўғли ҳам гапириб ўтди. Шу билан бирга, жангчи дебют учрашувида зарба техникаси паст даражада бўлганини инкор этмайди. 

Орадан йиллар ўтиб, Умар Нурмагомедовнинг UFC’даги илк ғалабасини шарҳлар экан, у ўзининг ғалабасини эслади: «10 йил олдин UFC ва ММА бутунлай бошқача даражада эди. Ўшанда мен рақибни тинчитиш учун колхозча маҳоратим етарли эди». Биринчи жанг учун Нурмагомедов 16 минг доллар ишлаб топди. Чиқиш учун 8 минг доллар ва ғалаба учун ҳам худди шунча сумма ишлаб топди. Кейинроқ у АҚШга ўз номини яна ёзиб қўйиш учун Гилберт Мелендез, Френки Эдгар ва Нейт Диаз билан жанг қилишни истаётганини айтди.

Бу россияликлар учун 2002 йил январь ойидан бери UFC’даги илк ғалаба бўлди. Олти ой ўтгач, Хабиб навбатдаги жангини ўтказди ва унда ҳам зафар қучди. Орадан 6 йил ўтгач эса чемпионликни қўлга киритди. Ундан кейин эса... Ундан кейин нималар бўлганини жуда яхши биласиз!


Хориж сайтлари асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг