UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

18 июл 11:11
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Ёш курашчиларимиз Осиё чемпионатига шайлар

Теглар :  Кураш
20-23 июль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон делегацияси қитъа чемпионатида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича тўлиқ таркибда иштирок этади.

Ёш полвонларимиз мазкур нуфузли мусобақага сўнгги бир неча ҳафта давомида тайёргарлик олиб бордилар. Аслида Таиланддаги Осиё чемпионати 2000-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ташкил этилиши керак эди. Аммо, 2018-йилги ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионати келаси йили  Аргентина мезбонлик қиладиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма беришини ҳисобга олиб Ўзбекистон спорт курашлари Ассоциацияси Бангкокдаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган таркибга 2002 йили туғилган спортчиларни ҳам киритди.

Узоқни кўзлаб амалга оширилган бу стратегия бўлажак мусобақалар ва энг муҳими ўсмирлар Олимпия ўйинларининг лицензиясига эга бўлиш йўлида ташланган муҳим қадам бўлди деб айта оламиз. Дарвоқе, 2018-йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлигига Тошкент ва яна Бангкок шаҳарлари даъвогарлик қилишмоқда. Демак, келаси йилги қитъа чемпионатида мусобақа иштирокчилари совринли ўринлардан ташқари Олимпия ўйинлари лицензиялари учун ҳам кураш олиб боришади.

Биз эса яна икки кундан сўнг Бангкок сафарига жўнаб кетадиган терма жамоамиз таркиби билан таништириб ўтамиз.

Юнон-рум кураши

1. Саидислом Тешабоев
2. Элдор Каримов
3. Асилбек Неъматов
4. Жаҳонгир Ҳамраев
5. Жавоҳир Саматов
6. Дилшод Омангелдиев
7. Аброрбек Мамиров
8. Аброр Нурмуҳамедов
9. Ергали Айхимбаев
10. Абдулазиз Ғуломқодиров

Бош мураббий: Олим Қурбонов
Мураббий: Воҳиджон Темиров



 Эркин кураш

1. Умид Жалолов
2. Арслан Раҳимов
3. Жамшидбек Маруфов
4. Амирбек Салимов
5. Феруз Ёқубов
6. Ихтиёр Нормуродов
7. Зафар Рашидов
8. Жамшид Абдуфаттохов
9. Муҳаммадрасул Раҳимов
10. Жавоҳир Юсупов

Бош мураббий: Латиф Халимов
Мураббий: Рустам Муталов

Аёллар кураши

1. Гўзал Жиенбаева
2. Айзада Бекбўсинова
3. Ариухан Жумабаева
4. Мухлиса Нормўминова
5. Умидахон Максетова
6. Гулноза Жумабаева
7. Улдай Узакбаева
8. Гулруҳ Собирова
9. Шоҳида Аҳмедова
10. Светлана Окназарова  
 
Мураббий: Аҳмад Кагарманов

Спорт курашлари бўйича терма жамоамизни август ойида ҳам иккита муҳим мусобақа кутиб турибди. 1-6 август кунлари Финляндиянинг Тампере шаҳри ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилса, йилнинг энг нуфузли мусобақаси – катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати 21-26 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақаларда табиийки Ўзбекистон терма жамоаси полвонлари ҳам гиламга чиқишади. Август ойидаги жаҳон чемпионатлари ҳусусида кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг