UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

02 июн 10:12
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ёш мерганлар “Мен ғолиб!” шиори остида беллашишди + ФОТО

Теглар :  Ўқ отишХоразм
Мамлакатимизда спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш бўйича “Мен ғолиб!” шиори остида мусобақалар ўтказиш йўлга қўйилган.

Айни дамда жойларда уштирилаётган бундай беллашувлар ёшларни спортнинг ушбу турларига бўлган қизиқишини оширмоқда.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги Ҳазорасп автомобиль мактаби базасида Пневматик қуролдан ўқ отиш спорти бўйича уюштирилган вилоят кубогининг 3-босқичи ана шулар жумласидан, албатта.

Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкил қилинган мусобақада 16 та жамоанинг 65 нафар спортчиси мерганлик маҳоратини намойиш этди. Шундан, 32 нафари қизлардан иборат эди.

Пневматик милтиқдан ўқ отиш биринчилиги якуни. Қизлар. 1-ўрин. Нилуфар Юлдашева (Боғот тумани ЎСТК). 2-ўрин. Лайло Ҳайдарова (Хоразм ВТАСТ маркази). 3-ўрин. Кумуш Ражабова (Урганч тумани ЎСТК).

Ўғил болалар. 1-ўрин. Темур Абдуллаев (Урганч тумани ЎСТК). 2-ўрин. Диёрбек Очилов (Хоразм ВТАСТ маркази). 3-ўрин. Шаҳзод Сапарбоев (Қўшкўпир тумани ЎСТК).

Пневматик тўппончадан ўқ отиш биринчилиги якуни. Қизлар. 1-ўрин. Рисолат Қурбонова (Урганч тумани ЎСТК). 2-ўрин. Шукуржон Адамбаева (Шовот тумани ЎСТК). 3-ўрин. Мафтуна Ҳасанова (Хива тумани ЎСТК).

Ўғил болалар. 1-ўрин. Холбек Аллаяров (Хива тумани ЎСТК). 2-ўрин. Шоҳрух Юсуфов (Урганч тумани). 3-ўрин. Бекзод Комилов (Шовот тумани ЎСТК).

Жамоавий биринчилик. 1-ўрин. Урганч тумани ЎСТК. 2-ўрин. Шовот тумани ЎСТК. 3-ўрин. Хива тумани ЎСТК.

Мусобақанинг  ғолиб ва совриндор спортчилари ташкилотчиларнинг диплом ва совғалар билан тақдирланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг