UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0 12:11Aktau Asian Open 2026. Бугун 14 нафар дзюдочимиз татамига чиқади. Вакилларимизнинг бари қозоғистонликларга қарши баҳс олиб боради 0 11:40Нокаутлар оқшомига айланган UFC Fight Night 291 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:09Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда" 0 10:38Дияр Нургожай UFC'даги кейинги жангини Қатарда ўтказади 0 10:17Ўн иккита "финиш" қайд этилган UFC Fight Night 291 турнирнинг барча натижалари 0

11 авг 12:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Юлдузли жуфтлик жангларида реферилик қилган Гуидо Кавалери иштирокидаги семинар бошланди

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси ташаббуси билан юртимиз ҳакамлари учун семинар ўтказилиши ҳақида хабар бергани эдик.

Бироз аввал италиялик таниқли рефери Гуидо Кавальери иштирокида ана шу семинар ўз ишини бошлади. Семинарнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси Умид Якубов, WBC Бошқарув кенгаши аъзоси, литвалик Оксана Семенишина иштирок этишди.    

Икки кун давом этадиган семинарга пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонаси мезбонлик қилмоқда. Семирнар якунида имтиҳондан муваффақиятли ўтган рефериларга WBC томонидан махсус сертификатлар топширилади. Ўзбекистондан жами 22 нафар рефери ушбу семинарда қатнашяпти. 

Оксана Семенишина (Литва) ҳақида маълумот:

- 1999 йилдан бери WВC билан ҳамкорлик қилади

- 2017 йилдан бери WВC Бошқарув кенгаши аъзоси

- WВCнинг МДҲ, Марказий Осиё, Шарқий Европадаги халқаро котиби

- WВC Silver чемпионлик қўмитаси аъзоси

- WВC халқаро чемпионатлар қўмитаси аъзоси

- WВC расмийлар қўмитаси аъзоси

- WВC Яқин Шарқ қўмитаси ҳамраиси 

- WВC аёллар рейтинг қўмитаси аъзоси 

- WВC Осиё бокс конфедерацияси бош маслаҳатчиси

- 2015 ва 2017 йилларда WВC йиллик мукофоти - "Йил аёли"ни қўлга киритган

- 2021 йилда йиллик WВC мукофотини олган - "Энг фойдали аъзо"

- 120 дан ортиқ WВC чемпионлик жангларини супервайзер сифатида бошқарган

Сўзлашадиган тиллари: инглиз, испан, литва, поляк, украин, рус

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг