UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

05 фев 11:20
Янгиликлар

Бошқалар

Юртимизда ишлаётган хорижлик мураббийлар фаолияти сарҳисоб қилинди

Теглар :  Мажлис
Ҳозирда Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизда спортнинг 17 турида 22 нафар хорижлик мураббийлар фаолият олиб боришмоқда.

Шубҳасиз, йирик мусобақаларга тайёрланишда жаҳон тажрибаларини юртимизда кенг татбиқ қилиш катта аҳамиятга эга. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ушбу хорижий мураббийларнинг маошига оид барча молиявий масалалар ҳал қилинган. Хўш, уларнинг фаолияти ҳозирда спортимиз мутасаддиларини қониқтиряптими? Бунинг таъсирида спортчиларимизнинг натижаларида қанчалик ўсиш кузатилмоқда? Бугун ушбу мавзулар юзасидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида “Хорижий мутахассислар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, федерация ва ассоциациялар масъуллари, Республика олий спорт маҳорат мактаблари мутасаддилари иштирок этишди.

“Риода ўтказилган Олимпия ўйинларини ёдга олсак, унда делегациямиз Олимпия ўйинларига 70 та йўлланма қўлга киритган. Ҳисоб-китоблар бўйича Токиодаги Олимпия ўйинларига ҳам тахминан шунча лицензия оламиз. Бироқ ҳукуматимиз Токио Олимпиадасига тайёргарлик учун Риодагига қараганда анча катта эътибор қаратмоқда. Федерацияларимиз сўраган хорижий мураббийлар жамоага таклиф этилмоқда. Аммо натижаларда катта ўзгариш йўқ. Шундай экан, фаолиятимизни яна бир бор танқидий кўриб чиқишимиз лозим”, – деди МОҚ раиси.

Йиғилишда даставвал терма жамоаларимизда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг иши сўнгги икки йил кесимида бирма бир таҳлил қилиб чиқилди. Қўлга киритилган ютуқлар, ўсишлар таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга баъзи мутахассисларнинг фаолиятига ҳам танқидий баҳо берилди. Жумладан, енгил атлетика бўйича жамоамизда ишлаётган Борис Жгирнинг фаолияти борасида эътирозлар билдирилиб, самарадорликни ошириш бўйича керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, жамоаларимизни Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёрлаш дастури бўйича ҳам бир қатор режалар муҳокама этилди. Бу борада хорижлик мутахассис йўқ бўлган жамоаларга эҳтиёжга қараб чет эллик тренер ёки консультантларни жалб қилиш, бунинг учун энг муносиб номзодларни кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг