UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

06 авг 19:44
Янгиликлар

Теннис

Юртимизда теннис бўйича учта халқаро турнир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг июль – август ойларида юртимизда “ITF ANDIJAN Chempionships Grade-5”, ITF Junior Tashkent Grade-5” ва “ITF Junior Tashkent Circuit Grade-3” халқаро турнирлари ўтказилди.

Июль ойида Андижонда ўтказилган “ITF ANDIJAN Chempionships Grade-5” халқаро турнирига дунёнинг 11 мамлакатидан спортчилар ташриф буюрди.

Муросасиз ва қизиқарли тарзда кечган мусобақанинг яккалик баҳсларида ўғил болалар ўртасида финал ўйинида Бекзод Расаматов 6:4, 2:6 ва 6:1 ҳисобида Азизбек Дадабоевдан устун келди. Жуфтлик баҳсларида эса Азизбек Дадабоев ҳамда Равшан Қодировлар фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Қизлар ўртасида эса ҳамюртимиз Сетора Нормуродова қозоғистонлик Мария Синицинани 6:2, 4:6, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Жуфтлик баҳсларида эса Омина Валиханова ҳамда Сетора Нормуродова учинчи ўрин бўлди.

Навбатдаги турнир пойтахтимизда ўтди.“ITF Junior Tashkent Grade-5” 22-27 июль кунлари ўтган биринчиликда ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Азизбек Дадабоев ғолиб деб топилди. Қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида Сетора Нормуродова бўлди. Жуфтлик баҳсларининг финал ўйинида Фарида Маримова ҳамда Дарья Корнилова ғалаба қозонди.

“ITF Junior Tashkent Circuit Grade-3” турнири баҳслари 29 июль – 3 август кунлари бўлиб ўтди.

Ушбу турнирнинг ўғил болалар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Азизбек Дадабоев ва россиялик Иларион Данильченко жуфтлиги фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Яккалик баҳсларида Нуриддин Шагиев учинчи ўринга сазовор бўлди.

Қизлар ўртасида эса Республика олимпия захиралари теннис мактаби тарбияланувчиси Сетора Нормуродова совриндор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг