UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

08 янв 10:50
Янгиликлар

Тадбирлар

Зангиотадаги ҳарбий қисмда спорт беллашувлари ўтказилди + ФОТО

Теглар :  ЗангиотаҲарбий
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати” шиори остида спортнинг кураш, бокс ва баскетбол спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда ҳарбий қисм   ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақаларда ҳарбий хизматчилар ўзаро куч синашишди. 

Муросасиз ва шу билан бирга байрамона руҳда ўтган баҳслар якунида юқори натижаларга эришган ҳарбийлар Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланишди. 

Шунингдек, шу куни ушбу ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги олдидан  вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Ўзбекистон Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш федерацияси билан ҳамкорликда автотранспорт воситаси (автобус)ни тортиш ва тош кўтариш бўйича харбий хизматчилар ўртасида ўзига хос беллашув ҳам бўлиб ўтди. 

Паҳловонликда ўзини синаб кўрган ҳарбий йигитлар шартларни бажаришда тажрибали спортчилардан қолишмаслигини исботлаб, йиғилганлар эътирофига сазовор бўлишди. Энг кучли, деб топилган ҳарбийлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг