UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Дэвид Бенавидес: "Биринчи оғир вазнда битта йиртқич бор ва у — мен!" 0 14:17Фрэнсис Нганну Дана Уайтга мағлубиятни тан олишни таклиф қилди 0 13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0 13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 12:12Топурия октагонга қайтишга тайёр эмас! 0 11:41US Open 2026. Аёллар ўртасида мусобақа чемпиони аниқланди. Ғолиба даҳшатли суммага эга чиқди 0 11:10"Интер Майами" "Нэшвилл" билан дуранг ўйнади, Месси ҳисобида гол + ВИДЕО 0 10:39Жавоҳир Синдаровда татимаган ғалаба, Магнус ва унинг жамоасида мағлубият 0 10:18Noche UFC 4 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:47Салихов ва Вальдо Кортес-Акоста таслим этилган Noche UFC турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 09:16"Реал" ўз уйида "Райо Вальекано"ни тор-мор этди 0 08:45Райан Гарсия - Конор Бенн жангида нокаут қайд этилди 0 08:14Noche UFC турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:02Тренд: Ўзбек ММА юлдузлари 80-йилларда қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0

30 апр 19:08
Янгиликлар

Кураш

Зиёвиддин Ходжиниязов – Халқаро Кураш ассоциациясининг биринчи вице-президенти этиб сайланди

Халқаро Кураш ассоциацияси-IKA Бошқарув қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибига киритилган ўнга яқин масала доирасида ташкилот фаолиятининг устувор йўналишлари ва келгуси режалар атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, Швейцария, Италия ва Шри-Ланка Кураш федерацияларининг IKA аъзолигига қабул қилиниши масаласи юзасидан фикр алмашилди. Мазкур масала бўйича якуний қарор Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати доирасида ташкил этиладиган IKA Конгресси муҳокамасига киритилиши белгиланди.

Шунингдек, қитъавий чемпионатларни тизимли равишда ташкил этиш, ҳамда Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси (IBSA) дастури доирасида Кураш мусобақаларини йўлга қўйиш масалалари ҳам диққат марказида бўлди. Бу ташаббуслар Курашнинг қамровини кенгайтириш ва уни инклюзив спорт тури сифатида ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Йиғилишга раислик қилган IKA Президенти Ҳайдар Фармон ташкилий масалага алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, узоқ йиллар давомида ташкилот Биринчи вице-президенти сифатида самарали фаолият юритган, ҳиндистонлик давлат ва жамоат арбоби Жагдиш Татлернинг истеъфо ҳақидаги мурожаати Бошқарув қўмитаси томонидан қабул қилинди.

IKA Биринчи вице-Президенти лавозимга IKAнинг халқаро ҳамкорлик ва ўйинлар бўйича вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётган Зиёвиддин Ходжиниязов номзоди бир овоздан маъқулланди.

Зиёвиддин Ходжиниязов Кураш ҳаракатида катта тажриба ва мустаҳкам нуфузга эга мутахассислардан бири ҳисобланади. У 2000 йилдан буён Халқаро Кураш ассоциацияси тизимида турли масъул лавозимларда, жумладан, Халқаро алоқалар департаменти директори, Бош котиб ўринбосари, шунингдек, Осиё Кураш конфедерацияси Бош котиби сифатида фаолият юритган.

Унинг бевосита иштирокида ва ташкилий салоҳияти туфайли Кураш бўйича 100 дан ортиқ нуфузли халқаро турнирлар, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, шунингдек, Осиё ўйинлари доирасидаги мусобақалар юқори даражада ташкил этилган.

Мазкур тайинлов Курашни халқаро майдонда янада тизимли ривожлантириш, унинг нуфузини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадамдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг