08 май 13:20
Янгиликлар
Теннис

Зверев BMW Open турнири бош мукофотини бегона қилмади
Германиялик теннисчи Александр Зверев Мюнхенда якунланган нуфузли турнир ғолибига айланди.
20 ёшли теннисчи соврин жамғармаси 524 867 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида аргентиналик Гвидо Пельяга қарши кортга чиқди.
Бир соату 14 дақиқа давом этган баҳсда Александр 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Бу Зверев учун фаолиятидаги ATP тоифасига кирувчи турнирлардаги учинчи титул бўлди.
Мюнхен турниридаги муваффақиятли иштирок дунё рейтингида 20-ўринни эгаллаб турган олмон теннисчисига 85,945 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосини тақдим этди.
Ҳавола :
Фикрлар